Миллий парламентаризм: шаклланиш ва ривожланиш жараёнида

28 Август, 19:00 • Аёллар қаноти, Давра суҳбати, Партия лойиҳаси, Тошкент вилояти, Янгиликлар • 95 марта кўрилди • Комментариев к записи Миллий парламентаризм: шаклланиш ва ривожланиш жараёнида нет

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан “Мустақиллик ва миллий парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзусида конференция ташкил этилди. Тадбирни Қўмита раиси Акмал Саидов ўзининг “Мустақиллик ва миллий парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзусидаги маърузаси билан очди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Фракциялар раҳбарлари, депутатлари, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлардаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари, ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегияси бўйича демократик ислоҳотларни ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш масаласига эътибор қаратилди. Унга кўра, давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш ҳамда қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бош мақсад қилиб олинди.

Конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Наримон Умаров сўзга чиқиб, — жорий йилнинг 12 июлида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг парламент палаталари, сиёсий партия вакиллари билан бўлган учрашув том маънода миллий парламентаризм ривожини янги босқичини бошлаб берди, — дея таъкидлади. – Албатта, маърузада фаолиятимизга билдирилган танқидий баҳодан ўз ўрнида тўғри хулоса чиқариб, иш жараёнимизни тубдан янгиловчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдиқ. Ҳозирда бутун республика бўйлаб мазкур дастур ижросини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида узлуксиз ишлар олиб борилмоқда.

Учрашув давомида фракция раҳбари Наримон Умаров ўз нутқида депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш лозимлигини баён қилди. Бугуннинг депутати замон билан ҳамнафас бўлиб, халқнинг дарди билан яшамас экан, у мана шундай улуғвор номга нолойиқдир, дея таъкидлади. Шунингдек, йиғилганларга Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зарифа Эралиеванинг депутатлик фаолиятини намуна қилиб кўрсатар экан, депутатнинг илдамлик билан олиб бораётган ишларига, эришаётган натижаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Зарифа Эралиева, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати:

Дарҳақиқат, бугунги шиддатли давр ҳар бир депутатни тезкорликка, ташаббускорликка ундамоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар билан бўлган учрашувда билдирган фикрларидан сўнг, фаолиятимизга янгича қараш, янги режалар билан давом эттирмоқдамиз. Шу ўринда таклиф сифатида айтиб ўтмоқчиманки, депутатликка номзодларни сайлашда алоҳида улар билан суҳбатлар қилинса мақсадли бўлар эди. Сессияларни аниқ ойларда тез-тез ўтказилса, кўплаб йиғилиб қолган масалалар ўз ечимини топиларди. Натижада сайловчиларимиз ишончини оқлашга ўзимиз учун янада кенгроқ имконият яратиларди.

Конференция якунида маърузалар юзасидан депутатлари ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби.

Миллий парламентаризм: шаклланиш ва ривожланиш жараёнида was last modified: Август 28th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »