Муқобил энергия манбалари – иқтисодиётимизнинг туб омилидир

11 Август, 13:01 • Давра суҳбати, Жиззах вилояти, Янгиликлар • 60 марта кўрилди • Комментариев к записи Муқобил энергия манбалари – иқтисодиётимизнинг туб омилидир нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП иқтисодиётга янги энергия ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш тарафдори ва партия томонидан муқобил энергетикани жорий этиш ва рағбатлантириш юзасидан махсус дастурлар ишлаб чиқилган. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмлар яратиш, аҳоли ўртасида энергия ресурсларига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишни шакллантирадиган тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш ҳусусида тўхталиб ўтилган. Шу муносабат билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг 2017 йилнинг август ойида ўтказиладиган тадбирлар календарь-режасига биноан, жорий йилнинг 10 август куни партиянинг Бахмал туман Кенгаши ташаббуси билан «Ўзагросуғурта» туман бўлинмасида партиянинг “Муқобил энергия манбалари — инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида “Муқобил энергия манбаларининг иқтисодий истиқболи” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда туман Кенгаши “Аёллар” қаноти ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари раислари, депутатлар, партия фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши раиси А.Мирзақобилов сиёсий партиялар орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз сайловолди дастурида анъанавий энергия манбаларини тежаш, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш мақсадида қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш механизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва татбиқ этиш, энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш борасида ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб қўйганлигини алоҳида таъкидлади.

Сўнги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини техник-технологик жиҳатдан яхшилаш ва модернизация қилиш юзасидан кенг кўламли фундаментал тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар устида изланишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда ўсиб бораётган энергия истеъмолини қоплаш ва қайта ишлашда энергия етишмаслиги муаммоси вужудга келиши, муқобил энергия манбалари инновацион тараққиётнинг муҳим омилидир. Энергетиканинг хаётимизда тутган ўрнидан келиб чиқиб “Энергия дунёни бошқаради” деган сўзнинг тўғрилигига гувоҳ бўламиз. Қайта тикланмайдиган энергия ресурсларининг “охири кўриниб” қолган бир пайтда, қайта тикланадиган энергия ресурсларидан фойдаланиш зарурати ошиб бормоқда – дейди туман Кенгаши депутати Ш.Абилов.

Жиззах вилояти аҳолисининг умумий истеъмол қиладиган электр энергиясининг 20 фоизи тоғли ҳудуд аҳолисининг истеъмолига тўғри келади. Тоғли ҳудудларимизда қайта тикланадиган энергия ресурслари етарли миқдорда бўлиб, бу ресурсларни баҳолаш учун тоғли ҳудудларда мавжуд дарёлар, анҳор, сой ва булоқларни кўз олдимизга келтиришимиз кифоя.

Демак тоғ ён атрофида жойлашган сув омборларига микро ГЭСлар ўрнатиш ва электр энергия ишлаб чиқариш йўли билан экологик тоза энергия олиш мумкин, бу микро ГЭСлар қишлоқ жойларда асосий энергетик тизим бўлиб хизмат қилади.

 

Жасур ҚАРШИЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »