Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун

22 Август, 12:03 • Партия лойиҳаси, Сирдарё вилояти, Тадбир, Янгиликлар • 109 марта кўрилди • Комментариев к записи Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун нет

Бугунги кунда Жахон энергетика балансининг асосини ёқилғининг турли ҳил қазилма турлари, хусусан, кўмир, нефть, табиий газ, уран захиралари ташкил этади. Маълумотларга қараганда, дунё бўйича ҳар йили тахминан ўн миллиард тоннадан зиёд нефтьдан фойдаланилади. Агар буни сайёрамиздаги ҳар бир киши бошига 2 тоннага яқин нефть эквиваленти тўғри келишини ҳисобга олсак, сўнги йиллар ичида дунёда қазиб олинаётган органик ресурсларига бўлган талабнинг ортиши шароитида ушбу ресурсларнинг келгуси бир неча ўн йилликда камайишини тахмин қилиш мумкин.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларда энергия ҳажмини камайтириш, қатъий тежаш тартиби, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш, қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш механизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва тадбиқ этиш масалалари ҳам партия диққат марказида бўлиши, ҳамда партия энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилган.

Шу мақсадда Мирзаобод туманида ҳам партиянинг “Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида тарғибот ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирда маърузачилар мамлакатнинг умумий энергетик балансига қайта тикланувчи энергия манбаларини жалб қилиш энергетик хавфсизликни узоқ муддатга сақлаб қолишга, айниқса, қишлоқ ва олис жойларда энергия таъминотини яхшилашга, шунингдек, зарарли газларнинг ташланишини камайтиришга, бир сўз билан айтганда, барқарор ривожланишга хизмат қилиши ҳақида алоҳида таъкидлашди. Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳудудда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва ушбу соҳани янада такомиллаштириш, ресурс, тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ҳамда улардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш борасида тегишли вазифаларни белгилаб олишди.

Каромат Эргашева,
Партиянинг Халқ депутатлари
Мирзаобод туман Кенгашидаги
депуталик гуруҳи аъзоси.

Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун was last modified: Август 22nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »