Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун 

15 Август, 15:22 • Давра суҳбати, Партия лойиҳаси, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун  нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайлов олди дастурига мувофиқ мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини ошириш, соҳани янада такомиллаштириш, тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва ушбу фаолиятни рағбатлантириш мақсадида партия Кенгашлари томонидан жойларда турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши томонидан 8-умумтаълим мактабида “Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги вакиллари, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари, партия фаоллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда туман Кенгаши раиси Н.Акрамова томонидан таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Қарори қайта тикланадиган муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ҳаракат дастуридаги асосий вазифалардан бири қилиб белгилаб олган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси аъзоларини ҳам янада фаоллик билан иш олиб боришга, айниқса, кенг жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтиришга ундади. Бундай хайрли фаолиятда барча партия ташкилотларимиз фаол қатнашмоқдалар. Зеро, электр энергияси ва табиий газ таъминотида муаммо юзага келаётган бир вақтда электр энергияси ва табиий газни тежаш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни жамоатчилик орасида тарғиб қилиш катта ахамиятга эга. Шундай экан, давлатимиз раҳбарининг мазкур қорори мазмун-моҳиятини жойларда аҳолининг кенг қатлами билан ўтказилаётган мулоқотлар жараёнида кенг тарғиб қилиш, муқобил энергия манбаларининг афзалликларини чуқур тушунтиришда партиямизнинг ҳар бир аъзосидан қатъият ва ташаббускорлик билан ишлаш талаб этилади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан чекка қишлоқларда ҳам умумтаълим мактаблари, коллеж, лицейларда ахборот технологиялари бўйича чуқур билимга эга бўлишлари учун муқобил энергия турларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилса фарзандларимизнинг билим салоҳиятларини юксалтиришга хизмат қилиши ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Дарҳақиқат, қайта тикланадиган энергия манбалари тезкор ва кам харажат бўлиб, марказдан узоқда жойлашган чекка қишлоқларда аҳоли учун энергия ресурслари билан таъминлаб, узоқ қишлоқ ҳудудларида аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг фаровонлигини ошириш йўлида хизмат қилади.

Нилуфар АКРАМОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тайлоқ туман Кенгаши депутати
.

Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун  was last modified: Август 15th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »