Муқобил энергия ривожи – кенг жамоатчилик эътиборида

29 Август, 15:58 • Партия лойиҳаси, Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Муқобил энергия ривожи – кенг жамоатчилик эътиборида нет

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси фаоллари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг жамоатчилик орасида “Муқобил энергия манбалари-инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Куни-кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят ташкилоти томонидан Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Урганч шаҳар Кенгашида партиянинг “Муқобил энергия-инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида “Муқобил энергия-тараққиёт гарови” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирга партия фаоллари, депутатлари билан биргаликда Урганч шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, ёш адолатчилар ҳамда ОАВ иштирок этишди.

Тадбирни вилоят Кенгаши раис ўринбосари Раҳимбой Латипов кириш сўзи билан очиб берди. Унда ер юзидаги табиий бойликлар нафақат бугун яшаб турган, балки келажак авлодларнинг ҳам ризқ насибасидир. Шу боис уларни тежаб ишлатиш, асраб-авайлаш, табиатни, ер, сув ва ҳавони тоза сақлаш бугунги куннинг энг муҳим вазифаси, ҳар биримизнинг юксак инсоний бурчимиз эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Муқобил энергия – тараққиёт гарови”, “Аҳоли ўртасида энергия ресурсларига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш борасида “Адолат” СДП томонидан олиб борилаётган ишлар” мавзуларидаги маърузалар иштирокчиларни диққат марказида бўлди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўз фаолиятида муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйиш масаласини устувор вазифа деб ҳисоблайди. Қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш меҳанизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва тадбиқ этиш масалалари партиямизнинг диққат марказида турганлигини, партиянинг 2014 йилда қабул қилинган сайловолди ва ғоявий дастурларида энергиянинг мавжуд барча муқобил турларини комплекс равишда ривожлантириш орқали рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган, ушбу лойиҳанинг асосий мақсади мамлакатимизда қайта тиклануви энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва ушбу соҳани янада такомиллаштириш, ресурс тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, улардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва ушбу фаолиятни рағбатлантиришдан иборат.

Ҳамдам Аллаберганов, тадбир иштирокчиси:

Бугун тадбир давомида чиндан ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлган мавзу тўғрисида кенг тушунчалар берилди. Бугунги электр энергияси ва табиий газ таъминотида узилишлар сезилаётган бир вақтда муқобил энергиядан фойдаланишнинг афзаллигини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш зарур. Бу борада “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши фаоллари томонидан олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқ.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олишди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Муқобил энергия ривожи – кенг жамоатчилик эътиборида was last modified: Август 29th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »