МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ РИВОЖИ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

23 Август, 14:12 • Партия лойиҳаси, Тадбир, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 112 марта кўрилди • Комментариев к записи МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ РИВОЖИ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хазорасп туман ташкилоти томонидан туман тиббиёт бирлашмасида партиянинг “Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида “Муқобил энергия ривожи – кучли ижтимоий ҳимоя омили” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, туман тиббиёт бирлашмасидаги бошланғич партия ташкилоти етакчилари ҳамда аъзолари иштирок этишди.

Тадбирни партиянинг туман ташкилоти раиси Баходир Ахмедов кириш сўзи билан очиб берди. Унда таъкидланишича, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятида муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланишни кенг йўлга қўйиш масаласи устувор вазифа ҳисобланади. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар Дастурининг 26-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва ушбу соҳани янада такомиллаштириш, ресурс тежамкор технологиялар ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил этилганлиги ва ушбу фаолиятни рағбатлантиришдан иборат.

Бахром Абдуллаев, туман тиббиёт бирлашмасидаги бошланғич партия ташкилоти раиси:

Туманимизда партиянинг “Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишга қаратилган маърузалардан тегишли хулосалар чиқардик. Ўрганганларимизни аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот қилишга келишдик.

Тадбир давомида партия фаоллари томонидан, аҳоли ўртасида энергия ресурсларига нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш тушунтирилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олишди.

 Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ РИВОЖИ – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ was last modified: Август 23rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »