Муқобил энергия – тежамкорлик манбаи

21 Август, 19:53 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 85 марта кўрилди • Комментариев к записи Муқобил энергия – тежамкорлик манбаи нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида партия иқтисодиётга янги, энергия ресурсларини тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш тарафдори эканлиги ва бу жараёнда энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантирувчи механизмлар яратиш, аҳоли ўртасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан тарғибот ишлари олиб бориш, уй-жой, коммунал соҳаси ва кундалик турмушда қуёш энергиясидан, бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаши айтиб ўтилган. Шу мақсадда қатор таклифларни ҳам киритиб ўтган.

Сайловолди дастур ҳамда партиянинг “Муқобил энергия манбалари – инновацион тараққиёт учун” лойиҳаси доирасида Бухоро туман ва шаҳар Кенгашларида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ташкил этилган ушбу тадбирда партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини техник-технологик жиҳатдан янгилаш ва модернизация қилиш юзасидан кенг кўламли фундаментал тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар устида изланишлар олиб борилаётганлиги, бу эса мамлакатни янгилаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш жараёнида интеллектуал мулкнинг ўрни ва аҳамиятини, илмий-тадқиқотлар фаолияти самарадорлигини оширишга тааллуқли дастурлар билан боғлиқ чора-тадбирлар тизимини янада мустаҳкамланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлиги борасида ўзларининг фикр ва муносабатларини айтишди.

Шунингдек, партия ходимлари сиёсий партиялар орасида фақатгина Ўзбекистон “Адолат” СДП, 2009 йилда эълон қилинган ўз сайловолди дастурида анъанавий энергия манбааларини тежаш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мақсадида қайта тикланадиган ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни асослаш механизмларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва татбиқ этиш, рақобатли энергетика бозорини ташкил этишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб қўйганлигини таъкидлаб ўтишди.

Тадбир қатнашчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ушбу тадбирда қатнашганлар муқобил энергия манбааларининг техник имкониятлари, улардан фойдаланишни ташкил этиш, тежамкорлик аҳамияти тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Муқобил энергия – тежамкорлик манбаи was last modified: Август 22nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »