Муаммолар ҳал этилмоқда

17 Август, 17:26 • Депутатлик гуруҳи, Навоий вилояти, Янгиликлар • 135 марта кўрилди • Комментариев к записи Муаммолар ҳал этилмоқда нет

Бугун мамлакатимизда кечаётган демократик янгиланишларнинг янги босқичида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, барчанинг фикрини билиш, дардини эшитиш ва ҳақиқий ҳаётга мос бўлган халқчил стратегияни амалга ошириш депутатларнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиши зарур.

Депутат – ўзи сайланган сайлов округидаги фуқароларининг дарду ташвиши билан, шу ташвишларни имкон қадар осон қилиш ва енгиллатишни ўйлаб яшаши, сайловчилардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга доимо тайёр туриши, бир сўз билан айтганда, халқнинг дардини ўз дарди, деб билиши керак.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Учқудуқ туман Кенгаши депутатлик гуруҳида ҳам шахсий намуна кўрсатаётган, ҳамиша эл дарди билан яшайдиган, уларнинг оғир кунларида елкадош бўлиб, қувончу ташвишларини баҳам кўрадиган депутатларимиз борлиги партия учун муҳим шахс ҳисобланади.

Жумладан, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши партия депутатлик гуруҳининг ҳар бир аъзоси турли таклиф ва ташаббусларни илгари сураётганликлари эътиборга молик. Ўзбекистон Республикаси «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунининг 8 моддаси ижросини таъминлаш мақсадида улар томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида мутасадди ташкилот ва идораларга, жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига сайловчилар мурожаатлари асосида 31 та депутатлик сўрови юборилиб, шундан, 26 тасида кўтарилган муаммолар ўзининг ижобий ечимини топди.

Жорий йил июнь ойида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида тумандаги корхона ва ташкилотларда ишчи гуруҳи томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни давлат архивларига топшириш, жойларда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолатлари юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари олиб борилиб, мутасадди ташкилотларга 3 та депутатлик сўровлари юборилди. Ўрганиш натижалари юзасидан туманда 29 июнь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари  туман Кенгашининг XIX сессиясига масала киритилди.

Депутатлик гуруҳи томонидан 2017 йилнинг апрель-май ойларида тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари синфлардаги ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминланганлик даражаси, манту синамаси ва бошқа эмлашлар даврийлигининг ҳолати, қайнатилган тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига Ўзбекистон «Адолат» СДП туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан масала киритилди.

Жасур Бобомуродов, халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати:

Партия депутатлик гуруҳи томонидан ҳар ҳафтанинг сешанба куни тумандаги ОФЙ ва МФЙларга бориб, сиёсий-ўқувлар ташкил этилмоқда. ҳафтанинг ҳар чоршанба куни – «Сайловчилар билан мулоқот қилиш куни» муносабати билан фуқаролардаги мавжуд муаммолар юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилмоқда. Шу кунга қадар, туман депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги Навоий, Дўстлик, Абай МФЙ ҳамда Кўкпатас овул фуқаролар йиғинларидаги кам таъминланган оилалар орасида деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш, томорқалардан оқилона фойдаланиш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни, миллий ҳунармандчиликни қадрлаб, қўшимча даромад топиб, оила иқтисодини мустаҳкамлашга оид Президентимиз кўрсатмаларини ўз тажрибаларимиз асосида кенг тушунтириб боряпмиз.

Мухтасар айтганда, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш билан боғлиқ амалий фаолияти вилоят ҳудудларида қизғин давом этади.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Муаммолар ҳал этилмоқда was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »