Муносиб меҳнат муҳофаза қилинади

19 Август, 14:37 • Бухоро вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 71 марта кўрилди • Комментариев к записи Муносиб меҳнат муҳофаза қилинади нет

Халқимизда “Меҳнат қилган роҳат кўради” деган нақл бор. Дарҳақиқат, ҳар бир инсон ўз меҳнати ортидан имкониятларни қўлга киритиб, ютуқларга эришади. Фақат меҳнат қилса, бас!

“Меҳнат қилган элда азиз” шиори остида партиянинг “Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли фаровонлигининг асоси” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Ромитан туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, Ромитан тумани “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари, маҳалла фаоллари ҳамда партия хайрихоҳлари иштирок этди.

Тадбир давомида ёш иштирокчилар томонидан ходимнинг меҳнат муҳофазаси тўғрисида соҳа мутахассисларига савол билан мурожаат этишганида, Ромитан туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтирди. Яъни мазкур қонуннинг 17 моддасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилганлиги соҳа мутахассиси томонидан қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, қонунда ишга қабул қилишда ва бошқа ишга ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилишга бўлган ҳуқуқнинг кафолатлари, ходимнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, иш берувчининг ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида кенг тушунча берилди.

Маърузачилар давра суҳбати давомида мавзу юзасидан батафсил маълумотларни бериб ўтишар экан, ёшлар меҳнат фаолияти билан боғлиқ маълумотларни олиш баробарида ўзларининг сиёсий саводхонлигини ҳам шакллантириб олишди.

Мухтасар айтганда, ҳар бир инсон ўз меҳнат фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини билиши талаб этилади. Бунинг учун эса мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қарорларнинг мазмун- моҳиятини билиши, сиёсий фаоллигини шакллантириши лозим.

 

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Муносиб меҳнат муҳофаза қилинади was last modified: Август 19th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »