Мурожаатларга муносабат-юксалишларга дахлдор

4 Август, 10:07 • Сайловчилар билан учрашувлар, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 54 марта кўрилди • Комментариев к записи Мурожаатларга муносабат-юксалишларга дахлдор нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни бўлиб ўтган парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб, мавжуд сиёсий партиялар ўз фаолиятларини қайта кўриб чиқмоқдалар. Эндиликда эскича ишлаб бўлмаслигини ҳар бир партия фаоли, ҳар бир депутат яхши англаб турибди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида кескин ўзгаришлар бўлмоқда.

Масалан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари яқинда туманимизда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот олиб боришди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мақсуд Қурбонбоев иштирокидаги учрашувлар фуқароларда катта қизиқиш уйғотди.

Собиржон Мадаминов, “Арбоблар” маҳалласида яшовчи фуқароси:

Қишлоғимизда оилавий поликниникада беморлар бинт, тиббиёт пахтаси (бинт) ва бошқа тиббий буюмларини ўз ҳисобларидан харид қилишга мажбур бўлаётганликлари кўпчиликда эътироз уйғотган эди, учрашув чоғида биз бу ҳақда депутатга билдирдик. М.Қурбонбоев шу жойнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи билан боғлангандан сўнг, юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар ижобий ҳал этилди.

Аҳоли мурожаатларига кўра, «Аччиқ қуйи» маҳалласи ҳудудида ичимлик суви қувурлари мавжуд эмаслиги, “Гулобод” қишлоғидаги ички йўллар ўта таъмирталаб аҳволдалиги юзасидан шикоят қилишди. Мавжуд муаммолар устидан депутат назорати ўрнатилганлиги ва натижаси бўйича аҳолига хабар беришини бўйича Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан сайланган депутат Мақсуд Қурбонбоев мурожаатчиларга маълум қилди.

Бундай учрашувларни ўтказишдан кўзланган мақсадларда биттаси, юртдошларимизнинг давлатимизга бўлган ишончини янада оширдан иборатдир.

Барногул САФОЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Янгиариқ туман Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »