Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан гўзаллик яратаётган андижонлик адолатчилар

7 Август, 17:46 • Адолат шарҳи, Андижон вилояти, Янгиликлар • 378 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан гўзаллик яратаётган андижонлик адолатчилар нет

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш бугун барчанинг қалб амрига айланган. Байрамни обод манзилларда кутиб олиш, Андижонни янада обод қилишликни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Андижон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам кўча ва гузарларни гулларга буркаш ҳаракатида.

Партиядошларимиз ташаббуси билан вилоят маркази кўркам, анвойи гулларга бурканмоқда. Теварак-атрофнинг гўзаллиги ҳавасингизни келтиради. 950 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар қалб қўрлари билан гўзаллик яратмоқда. Улар энг улуғ, энг азиз байрам — Мустақиллик кунини кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида 4 та кўчада “Адолат гулзори” ташкил этдилар.

Андижоннинг кўркамлиги, ободлиги, файзу тароватига  ўз хиссасини қўшиш чинаккам ватанпарварликнинг ёрқин кўринишидир. Тунги ёритгичларнинг хилма-хил рангда ёғдуланиши кайфиятингизни янада кўтаради. Марказий кўча ва майдонлар атрофида барқ ураётган анвойи гуллар гўзалликка ошно қалбларга ҳузур беради, ранго-ранг фавворалар меҳмонларга эстетик завқ бағишлайди.

– Эрта баҳордан бошлаб 1,5 гектар майдонда 12 турдаги бир миллион тупдан ортиқ  гул кўчатлари етиштириб экдик, – дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари. Ўзбекистон “Адолат” СДП БПТ етакчиси  Хуршидбек Тойлоқов. – Бугун деярли барчап кўчалар обод ва байрам қиёфасида. Айниқса Фурқат, Машраб ва Тошкент кўчаларининг чиройи ўзгача. Бу ишларда 22 нафар партиядошларимиз ҳам фаол иштирок этиб, ҳурлик байрамини  муносиб кутиб олмоқда.

Ҳар бир байрамни  шоду ҳуррамликда, юксак зафарлар билан кутиб олишга одатланган андижонликлар истиқлолнинг бахтли лаҳзаларини, халқимизнинг эзгу орзуларини, бугунимиз ва эртанги кунимизнинг нурафшон лаҳзаларини кўриш бахтини қадрлайдилар. Зеро, озод юртга обод манзиллар ярашади.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон 
вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги олдидан гўзаллик яратаётган андижонлик адолатчилар was last modified: Август 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »