Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйилди

26 Август, 15:15 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 137 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйилди нет

Шу кунларда юртимиз бўйлаб барчамиз учун энг улуғ ва энг азиз байрам бўлган истиқлол айёми шукуҳи кезиб юрибди. Жойларда Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигини катта кўтаринкилик ва шоду-хуррамлик билан нишонламоқда. Бу буюк сана юртдошларимиз қалбига бемисл фахр-ифтихор, сурур бағишламоқда. Жорий йилда қутлуғ айёмимиз мамлакатимиз бўйлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган эзгу ғоя асосида нишонланмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири бугун пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилди. Она юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча туман, шаҳарлардан ташриф буюрган партия фаоллари, партиянинг “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари, “Ёш адолатчилар” қаноти ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Қутлуғ айём муносабати билан партия фаоллари иштирокида ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда депутатлар ва партия фаоллари халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор, ватанпарварлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш, қалбимиз турида аёл зотига бўлган юксак ҳурмат-эҳтиром, таъзим ва ташаккуримизни яна бир бор ёрқин ифодалаш мақсадида Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйдилар.

Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйилди was last modified: Август 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »