Мустақилликнинг 26 йиллиги олдидан: Ижодкорлар рағбатлантирилди

14 Август, 18:10 • Наманган вилояти, Янгиликлар • 376 марта кўрилди • Комментариев к записи Мустақилликнинг 26 йиллиги олдидан: Ижодкорлар рағбатлантирилди нет

Мамлакатимизнинг барча минтақаларида Мустақилликнинг 26 йиллигига бағишланган тадбирлар кенг миқёсда давом этмоқда. Шу кунларда «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида ташкил қилинган «Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичлари ҳам ўтказилмоқда.

Кўрик-танловнинг Наманганда бўлиб ўтган вилоят босқичи якунланиши муносабати билан уюштирилган тадбирда иштирок этганлар барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқлар, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, Ватанимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро майдондаги обрў-эътибори тобора ортиб бораётгани, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларнинг моҳияти ва аҳамияти, аҳолининг, айниқса, ёшларимизнинг онгу тафаккури, сиёсий савияси, ижтимоий фаоллиги ошиб бораётгани, қишлоқ ва шаҳарларимиз, бутун мамлакатимизнинг қиёфаси тубдан ўзгараётгани, ҳар бир юртдошимиз ўз истеъдоди ва қобилиятини юзага чиқариши учун янгидан-янги имкониятлар яратилаётгани ҳақида фикр юритдилар. Ўз навбатида бу ишларда ижод аҳлининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги таъкидланди. Бу фаоллик анъанавий равишда Мустақиллик байрами арафасида беш ижодий йўналиш — ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, тасвирий санъат асарлари ва кино санъати асарлари бўйича ўтказиб келинаётган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловларида ўз аксини топди.

Танлов ташкилотчилари — вилоят ҳокимлиги, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги вилоят бўлими, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят телерадиокомпанияси вакилларидан иборат ҳайъат ғолибларни аниқлаб берди. Саксондан ортиқ муаллифнинг қарийб 400 та ижодий иш тақдим этганлиги қайд этилди.

Танловнинг якунловчи босқичида вилоят ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси раиси Исфандиёр Латипов, вилоят  матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров ва бошқалар кўрик-танловнинг аҳамияти ҳақида гапириб, унда иштирок этганларга миннатдорчилик билдирдилар. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва фахрий ёрлиқлар тлпширилди.

Жумладан, ёш шоира Гулшода Ҳусниддинова «Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари», “наманган ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Акрам Сатторов «Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари», вилоят телерадиокомпанияси ходими Адиба Умарова «Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари», дизайнер Фарҳод Сатторов «Тасвирий санъат, фото ва дизайн», Шавкат Қозоқов эса кино санъати асарлари  номинацияларида ғолиб деб топилди. Шунингдек, барча номинацияларда совриндор ўринларни эгаллаган, кўрик-танловда фаол иштирок этган ижодкорларга ҳам мукофотлар топширилди.

Дилбар Асқарова, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари, “Янгиқўрғон ҳаёти” газетаси муҳаррири:

Ўтказилган тадбирдан жуда катта таассурот  олдим. Назаримда, у яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 3 августда мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида қўйилган вазифалар талаби асосида ўтказилди. Чунки сўзга чиққан нотиқлар амалга оширилган ишлар, эришилган ижодий марралар ҳақидагина эмас, балки кўпроқ бугунги давр олдимизга қўяётган муаммоларнинг ечимини топиш ҳақида фикр юритдилар. Бу борада ҳар бир ижодкор – у шоир ёки ёзувчими, журналист ёки киночими, санъаткор ёки рассомми, ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши лозимлиги тўғрисида ягона ва муштарак истак ҳам билдирилди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Мустақилликнинг 26 йиллиги олдидан: Ижодкорлар рағбатлантирилди was last modified: Август 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »