Мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди

11 Август, 16:59 • Депутат минбари, Муносабат, Янгиликлар • 49 марта кўрилди • Комментариев к записи Мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди нет

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳарақатлар стратегиясини амалий рўёбга чиқариш доирасида қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этиш учун Президентимиз 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182 сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор қабул қилдилар.

Ушбу қарор биз депутатларни янада масъулиятли бўлишимизни ва ҳар қандай кўтарилган масалалар сидқидилдан, виждонан ижро этиш учун барча чораларни кўришимиз талаб этилади.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига ҳудудлар бириктирилганлиги шунингдек, шаҳар ва туманларда секторларга бўлиниб сектор раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилганлиги аълоҳида таъкидлаш лозим.

Ушбу қарорнинг яна бир муҳим жихати шундаки, ҳудудларга бириктирилган депутатлар сектор раҳбарларининг тегишли ҳисоботларини эшитиб борилиши кўрсатиб ўтилган, бунда ҳудудларни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни танқидий кўриб чиқиш шу билан бирга, аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг бажарилиши юзасидан ахборотлар эшитиб борилиши йўлга кўйилмоқда. Бунинг натижасида депутатлар ўз сайловчилар олдида янада ишончи ортишига олиб келади. Сабаби сайловчиларимизнинг муаммоларини ечилишига ҳам замин яратилади деб ўйлайман.

Мақсуд Курбонбоев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
фракцияси аъзоси.

Мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланди was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »