Навоийда шаҳрида янги БПТ

19 Август, 15:03 • БПТ, Давра суҳбати, Навоий вилояти, Янгиликлар • 154 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоийда шаҳрида янги БПТ нет

Сир эмаски сиёсий партиялар доимий равишда ўз электоратини ўйлантирган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни чуқур ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича ҳукуматга ўз таклифларини халқ вакиллари орқали бериб келмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгашининг 397 та бошланғич ташкилотлардан иборат 20 минг 104 нафардан ортиқ партия аъзолари бор.

Шу кунларда партиямиз сафига ўз хохиши билаш кириш, партия ғоя ва дастурларини қўллаб-қувватлаб келгуси фаолияти давомида сафимизда бўлиш истаги билан мурожаат қилаётганлар сони кескин ортганлиги барчамизни қувонтирмоқда.

Куни кеча партия электорати ҳисобланган 8-сонли «Пахтаой» мактабгача таълим муассасаси ходимлари таркибидан ташкил топган хайрихоҳлар иштирокида партиянинг дастурий мақсдларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва партия хайрихоҳлари иштирок этишди.

Тадбирда муассаса ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини оширишнинг аҳамияти, жорий йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маърузалар тингланди.

Натижада, «Пахтаой» мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган тадбирда 21 нафар муассаса ходими партия сафига қўшилиши, партия устав ва сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаш истаги борлигини маълум қилишди. Шунингдек, партия Навоий шаҳар Кенгаши раиси томонидан муассаса ходимларига партия аъзолик билети ва ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир сўнгида партия Навоий шаҳар Кенгаши раиси Сохиб Ахмедов иштирокчиларни Ўзбекистон давлат Мустақилигининг 26 йиллиги билан чин-қалбидан табриклаб, “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинган фуқроларнинг келгуси фаолиятларига омад тилади.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Навоийда шаҳрида янги БПТ was last modified: Август 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »