Навоий вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови бўлиб ўтди

15 Август, 13:12 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Навоий вилояти, Янгиликлар • 197 марта кўрилди • Комментариев к записи Навоий вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови бўлиб ўтди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳри 8-сонли Мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида “Адолатли қайнона” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда барча туман ва шаҳарлар босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қатнашди. Кўрик-танловни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов очиб берди ва иштирокчиларни танлов Низоми ва қоидалари билан яна бир бора таништириб ўтди.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад партиямизга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган қайноналарни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришдан иборат. Танлов қайноналарнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди.

Муссаллам Самадова, “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг Қизилтепа тумани ғолиби:

Ушбу кўрик-танловнинг туман босқичи ҳам ғоят қизиқарли ўтди. Мен партия аъзосиман ва бундан фахрланаман. Адолатли жамиятда яшаб, меҳнат қилаётганимиз, айниқса, биз ёшлар тақдири ва келажаги учун ишончли дастур бўлиб қолади. Бунда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигига ишончим комил.

Ушбу кўрик-танлов очиқлик, ошкоралик, рақобат тамойиллари асосида ўтказилди. Ҳакмалар ҳайъати қарорига асосан Нуроталик Ҳакима Избосарова биринчи, Конимехлик Гулнора Абдурахмонова иккинчи ва Навоийлик Нуржон Койчева учинчи ўринни эгаллади. Қатнашчиларни ҳайъат раиси, Навоий вилоят “Оила” маркази раҳбари Феруза Файзиева самимий қутлар экан, жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, уларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб, бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан илгари сурилаётган ғоялар ҳақида гапирди.

Шунингдек, ушбу танловнинг ташкил этилиши “адолатчи” қайноналар орасида энг билимдон, зукко ва фаолларини танлаш, уларни янги-янги истиқболли режалар сари йўналтиришда муҳим омил бўлиши таъкидланди. Кўрик-танловда барча шартлар бўйича юқори баҳо олиб, ғолиблик шоҳсупасини эгаллаган Нуроталик Ҳакима Избосарова республика босқичига йўлланма олди. Иштирокчилар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Садоқат ШАМСИЕВА,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят

 Кенгаши матбуот котиби.

 

Навоий вилоятида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови бўлиб ўтди was last modified: Август 15th, 2017 by admin

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »