ОЛИМЛАРГА ГОНОРАР ТЎЛАНАДИ ВА САНАТОРИЙГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛАДИ

14 Август, 21:35 • Янгиликлар • 130 марта кўрилди • Комментариев к записи ОЛИМЛАРГА ГОНОРАР ТЎЛАНАДИ ВА САНАТОРИЙГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛАДИ нет

Бу Президентнинг ПФ-5146-сон фармони билан кўзда тутилган. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида тақдим этилган.

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб қайта тузилган Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг илмий ходимларига ойлик гонорар тўланади (ЖШДС ундирилмасдан):

  • ҳақиқий аъзоларига – 10 ЭКИҲ;
  • мухбир аъзоларига – 7 ЭКИҲ.

Шунингдек, кўрсатилган илмий ходимлар бир нафар кузатувчи шахс билан бирга бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги (Россия Федерацияси) “Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш АОнинг санаторийларига тақдим этилади.

Йўлланма қиймати Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

ОЛИМЛАРГА ГОНОРАР ТЎЛАНАДИ ВА САНАТОРИЙГА ЙЎЛЛАНМА БЕРИЛАДИ was last modified: Август 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »