Қонунчилик палатаси ҳузуридаги махсус комиссия аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди

18 Август, 19:39 • Давра суҳбати, Янгиликлар • 64 марта кўрилди • Комментариев к записи Қонунчилик палатаси ҳузуридаги махсус комиссия аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди нет

2017 йилнинг 18 август куни Қонунчилик палатасида Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда қуйи палата депутатлари оммавий ахборот воситалари вакилларига Комиссиянинг фаолияти хусусида батафсил маълумот бердилар. Хусусан, таъкидландики, бугунги кунга келиб қишлоқ врачлик пунктларининг тўлиқ хатлови ўтказилиб, оптимизация қилинган. Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ўтказилиб, уларда соғлиқни сақлаш муассасаларининг тегишли раҳбарлари ўз фаолиятлари ҳақида маълумотлар тақдим этишган. Мазкур амалиёт тиббиёт муассасаларининг халқ олдида ҳисобдорлиги тизимини шакллантириш имконини берди.

Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги 47-оилавий поликлиника негизида моддий-техника таъминоти, зарур дастурий таъминотга эга  замонавий компьютер ускуналари билан жиҳозланган  намунавий фаолият юритувчи тиббиёт муассасасини ташкил этиш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилган.

Бундан ташқари давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Комиссия томонидан Жиззах ва Наманган вилоятлари аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати алоҳида ўрганилди.

Шунингдек, таъкидландики, комиссия соғлиқни сақлаш муассасалари иши хусусида маълумотлар бериш йўли билан фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шу билан бирга, анжуман чоғида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммо ва камчиликларни биртараф этиш борасида талайгина ишлар қилиниши лозимлиги таъкидланди. Ҳанузгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуаль қабулҳонаси ва халқ қабулҳоналарига фуваролардан келиб тушаётган мурожаатларда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муаммолар кўтарилмоқда.

Малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги ҳамон долзарблигича қолмоқда. Амалиётда соғлиқни сақлаш муассасалари устидан жамоатчилик назорати тўлақонли юритилмаяпти. Жумладан, Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани шунингдек, республикамизнинг бошқа қатор худудларида тегишли тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ўз фаолиятлари ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида маълумот тақдим этишда камчиликлар кузатилмоқда.

Комиссия аъзолари томонидан қайд этилганидек, тиббиёт муассасаларини моддий-техник жиҳатдан жиҳозлаш, дори воситалари билан таъминлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, шунингдек, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш доирасида яна кўплаб ишлар қилиниши лозим.

Жорий йилнинг 12 июл куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламент ва сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувидан сўнг   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Комиссия фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Комиссия таркиби янгиланди. Шунингдек, худудий ишчи гуруҳларининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Бундан ташқари Комиссия тўғрисидаги Низомнинг янги таҳрири, шу билан бирга унинг 2017 йилнинг август-декабрь ойлари учун иш режаси тасдиқланди. Бунда Республика Президентининг тегишли қарор, фармон ва фармойишларида белгилаб берилган вазифалар ижросини ўрганиш бўйича ишларни фаоллаштириш алоҳида эътибор қаратилди. Қонунчилик палатасининг шу куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Комиссия фаолиятига оид тегишли қарорлар қабул қилинди.

Умуман, матбуот анжумани давомида тиббиёт муассасалари фаолиятига оид журналистларни қизиқтирган саволларга Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги махсус комиссия аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чоралар хусусида маълумот берди was last modified: Август 18th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »