Қорақалпоқ қайноналари тақдирландилар

19 Август, 16:10 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Қорақалпоғистон Республикаси, Янгиликлар • 137 марта кўрилди • Комментариев к записи Қорақалпоқ қайноналари тақдирландилар нет

Кенг жамоатчиликка яхши маълумки, Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш орқали, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, хонадонларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш, адолат тамойилларига қатъий риоя қилиш орқали оилавий ажримларнинг олдини олиш, ибратли аёлларнинг ҳаёт сабоқларини кенг тарғиб қилиш, муҳими, оила қонунчилиги ва бу борада белгиланган ҳуқуқий меъёрлар, чора-тадбирларнинг жойларда амал қилишига кўмаклашиш мақсадида “Адолатли қайнона” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши томонидан кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Танловда барча туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар қатнашдилар.

Тадбирни партиянинг Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши «Аёллар қаноти» Кенгаши раиси У.Сейтжанова кириш сўзи билан бошлаб, иштирокчиларни танлов Низоми ва қоидалари билан таништириб ўтди.

Таъкидланганидек, кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад партиямизга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган қайноналарни аниқлаш ва уларни рағбатлантиришдан иборат.

Танловнинг ҳудудий босқичи юрт тинчлиги, эл-халқининг фаровонлиги, оиладаги мустаҳкамлик ва тотувлик, фарзандларининг соғлом ва баркамол авлодлар бўлиб вояга етиши, сиёсий саводхонлиги, халқимизнинг кўп минг йиллик қадриятларига садоқатли ва уни келажак авлодларга етказиш йўлида ибрат кўрсатиб келаётган қайноналар иштирокида кўтаринки руҳда ўтказилди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳар бир иштирокчининг ташаббускорлиги, жамият ҳаётида рўй бераётган янгиланишлардан хабардорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, ёш авлодни маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, оилада китобхонликни шакллантириш каби қобилиятларга эга эканлигига алоҳида эътибор қаратди.

Танлов натижаларига кўра, узоқ йиллар халқ таълими соҳасида ёш авлод тарбиясида меҳнат қилган устоз 3 нафар келинларнинг суюкли қайнонаси, 10 дан ортиқ невараларнинг севимли бувижониси, Нукус шаҳридаги 5-сонли маҳалла фуқаролар йиғинидан бугунги кунда 60 ёшни қаршилаётган Урхия Танирбергенова биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

Айсанем Бегимова, «Аёллар қаноти» Кенгаши аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати:

Ушбу кўрик-танловни ўтказиш орқали жамиятимизда рўй бераётган янгиланишлар, мустақиллигимизнинг ҳар бир инсоннинг фаровон ҳаёт кечиришидаги ўрни, ёш оилаларга турмуш деб аталмиш катта йўлнинг баланд- пастини ўргатишга қодир бўлган, шунингдек, маънавият ва адолат тушуншаларини уйғун тарзда тарғиб қила оладиган онахонларимизнинг борлигидан ва улар эзгу мақсадлар йўлида бирлаштира олганимиздан мамнун бўлдик.

Танлов якунида ғолибларга, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Қорақалпоқ қайноналари тақдирландилар was last modified: Август 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »