Партия депутатлик гуруҳи II-ярим йиллик иш режаси тасдиқланди

1 Август, 17:09 • Бухоро вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 216 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия депутатлик гуруҳи II-ярим йиллик иш режаси тасдиқланди нет

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселекторда сўзлаган нутқи барча соҳа ходимлари қатори биз депутатларга ҳам масъулиятли вазифаларни юклади.

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги бўлиб ўтган йиғилишида ҳам депутатлик фаолиятига эътиборли бўлиш, ҳар бир фуқаро мурожаатига масъулият билан ёндашиш лозимлиги таъкидланди.

Ушбу депутатлик гуруҳининг йиғилишида гуруҳнинг 2017 йилнинг 6 ой давомида амалга оширган ишлари, 2017 йилнинг иккинчи ярим йилидаги иш режасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Таъкидлаш ўринлики, 2017 йилнинг олти ойи давомида партия депутатлик гуруҳи аъзолари Бухоро шаҳридаги мактаб ва МТМ ларда болаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, шаҳардаги корхона ва ташкилотларнинг давлат архивлари ва шахсий таркиб ҳужжатлари бўйича архивларнинг архив иши ҳужжатларини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонасидаги ижроси тўғрисида”ги масалаларини ўрганиб чиқди. “Бухоро шаҳридаги мактаб ва МТМларда тиббий хизмат сифати тўғрисида”ги масаласи “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари” доимий комиссиясига киритилди.

Шунингдек, депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилган бўлса-да, уларни етарли даражада баҳолай олмаймиз. Тўғри, оммавий ахборот воситаларига 13 маротаба турли хил мавзуларда гуруҳ фаолияти ёритилган бўлсада, лекин бу ҳам депутатлик гуруҳи фаолияти учун ижобий ҳолат эмас.

Хусусан, депутатлик гуруҳларининг ҳудудлардаги бирор бир муаммони ўрганиб чиқмаганлиги, 2,5 йил давомида на сессияга, на доимий комиссияга масалалар киритилмаганлиги, ОАВ ларда чиқишлар қилинмаганлигии ва депутатлик сўровлари ўз вақтида юборилмаётганлиги қаттиқ танқид остига олинар экан, бу танқидлардан керакли ҳулосаларни чиқариб олишимиз ва гуруҳ фаолиятини янада жонлантиришимиз лозим.

Йиғилишда гуруҳ аъзоси Нодира Холова 2017 йилнинг кейинги олти ойига мўлжалланган иш режасига киритилиши зарур бўлган масалаларга тўхталиб ўтди. 2017 йилда гуруҳи томонидан ўрганиб чиқиш учун бир қатор таклифлар берилди. Айниқса “Мактаб ва МТМ ларда тиббий хизмат сифати” масаласини август ойида янада чуқур ўрганиш ва халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг XXXII сессияси кун тартибига масала киритиш, шу билан бирга “Аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш”, “Ички йўллар аҳволини ўрганиш” масалаларини ўрганиб чиқиш, Бухоро шахридаги 21, 40-сонли умутаълим мактаблари ва 19,54-сонли мактабгача таълим муассасаларини жорий таъмирлаш ишларининг бориши ҳамда Бухоро шаҳар шошилинч тиббий ёрдам қабулхонаси бўлими қурилиш ишларининг бориши устидан депутатлик назорати ўрнатиш, шаҳардаги мавжуд мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларидаги синфларда ўқувчилар сонининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизмат, мажбурий дори-дармон воситалари билан таъминланганлик даражаси, “Манту” синамаси ва бошқа эмлашлар ҳолати шунингдек, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ҳолатларини ўрганиш ва аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни бартараф этиш учун шаҳар мутасадди ташкилот ва идораларининг раҳбарларига депутатлик сўрови билан мурожаат этиш ва 2017 йилнинг ноябрь ойида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати тўғрисида Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳ.Сафаровнинг ҳисоботини эшитиш таклифлари барча депутатларга маъқул келди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи йиғилишида гуруҳнинг 2017 йилнинг иккинчи ярим йилиги учун тузилган иш режаси тасдиқланиб, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳар бир депутатнинг асосий вазифаси ташаббускорлик экан, барчамиз ана шу ташаббускорлик асосида ўз фаолиятимизга эътиборли бўлмоғимиз ҳамда халққа яқин инсон эканмиз, доим уларнинг фикри ва зикри билан яшамоғимиз зарур. Шундагина ҳар бир муаммонинг ижобий ечимини топишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Зеро, масъулият ва эътибор депутатлик гуруҳи аъзолари олдига қўйилган энг асосий вазифадир.

 

Дилбар ҲАМДАМОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашидаги
депутатлик гуруҳи раҳбари.

Партия депутатлик гуруҳи II-ярим йиллик иш режаси тасдиқланди was last modified: Август 1st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »