Партия фаоллари сиёсий-ўқувда

6 Август, 17:16 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 118 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия фаоллари сиёсий-ўқувда нет

Президентимизнинг 12 июль видеоселектор йиғилишидаги таҳлилий ва танқидий маърузасидан келиб чиққан вазифалар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга етказиш усуллари Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сурхонадарё вилоят Кенгашининг уч кунга мўлжалланган сиёсий-ўқувида партия фаоллари орасида кенг муҳокама этилди.

Шоҳруҳ Тоштемиров, Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинсой туман Кенгаши раиси:

Бўлиб ўтган сиёсий ўқув менда жуда катта таассурот қолдирди. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга қуруқ маъруза билан ўқиб бермасдан, уларни содда тилда етказиш усулларини билиб олдим. Шу аснода, ўқув давомида Юртбошимизнинг парламент, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларини кенг муҳокама қилиб, партия ва депутатлик гуруҳлари томонидан бугунги кунга қадар йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, ўзимизга тегишли хулосаар чиқариб олдик.

Ўқув сўнгида партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ўзаро тажриба алмашиб, партиянинг 2-ярим йиллик иш режасига қўшимча равишда, воҳанинг тоғли ҳудудларида аҳолини сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан ўз таклифларни беришди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Партия фаоллари сиёсий-ўқувда was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »