Партия лойиҳалари амалда: ҳуқуқий маданият фуқароларнинг фаоллигини оширмоқда

18 Август, 09:31 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 90 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳалари амалда: ҳуқуқий маданият фуқароларнинг фаоллигини оширмоқда нет

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз ўзидан юртдошларимизда фуқаролик масъулиятини ошиши, қонунбузилишларни олдини олиш, пировардида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ундамоқда.

Айни шу мақсадда Ўзбекистон «Адолат» СДП Шахрихон туман Кенгаши томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари «Адолат-конун устиворлигида» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Партиядошларимиз хонадонларда бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш билан бирга қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишларни тушунтириб боряпти. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари ва сафимиздаги ҳуқуқшуносларнинг фаоллиги ўз самарасини бермоқда.

Ишчи гуруҳининг навбатдаги ташрифи тумандаги «Бустон» маҳалла фуқаролар йиғинига бўлди. Маҳалладаги ижтимоий-маънавий ҳолат, мавжуд муаммолар ўрганилди. Уларнинг аксарияти ваколатли мутасадди ташкилотлар кўмагида ижобий ҳал килинди.

– Бўстонликлар “Жамият ва қонун” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида ўзларини қийнаётган кўплаб саволларга жавоб топдилар, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон туман Кенгаши раиси Азамжон Холиқов,- Ҳуқуқшунослар Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган долзарб вазифалар хусусида ҳам ўз фикрларини билдирдилар. Сиёсий партияларнинг жамиятдаги роли, партия аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари хусусида ҳам сўз юритилди.

Давра суҳбати якунида ўтказилган “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусидаги сўров иштирокчиларнинг фаоллигини янада оширди. «Адолат» СДП вакилларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби
.

Партия лойиҳалари амалда: ҳуқуқий маданият фуқароларнинг фаоллигини оширмоқда was last modified: Август 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »