Партия лойиҳаси: “Саховат – беназир қадрият”

29 Август, 18:20 • Андижон вилояти, Партия лойиҳаси, Тадбир, Янгиликлар • 42 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия лойиҳаси: “Саховат – беназир қадрият” нет

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Ўзбекистон-инсон қадри улуғланган юрт!” лойиҳаси доирасида инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, айниқса кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланганларга кўрсатилаётган ғамхўрлик дилларни қувончга тўлдириш баробарида юртдошларимизда эртанги кунга бўлган ишончни мустаҳкамламоқда.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами арафасида Андижонда ўтказилган “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди!” шиори остидаги тадбирда юқоридагилар ўз ифодасини топди. Унда 150 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравалари топширилди.

Тадбир аввалида таъкидланганидек, айни пайтда вилоятда 60 минг нафар ногиронлар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 51 минг нафарини катта ёшдагилар, 9 минг нафарини вояга етмаганлар ташкил этади. Ногиронларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини таъминлаш, саломатлигини асраш, моддий ва маънавий кўмак бериш борасида ҳукуматимиз томонидан ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина байрам арафасида 55 нафар андижонлик ногиронлар барча қулайликларга эга бўлган, 2 сотихли замонавий турар жой бинолари билан таъминлангани фикримиз исботидир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Паттохон Асханов:

Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш сайловолди дастуримизда белгиланган асосий вазифалардан. Шу сабаб биргина тадбирлар билан чекланмай партиядошлармиз хонадонларда ҳам бўлиб, имконияти чекланган инсонларга эътибор қаратмоқда. Уларнинг бир оғиз ширин сўзи, Ўзбекистон-инсон қадри улуғланган юрт эканлиги ва давлатимиз раҳбари бошчилигида кейинги йилларда ижтимоий ҳимояни кучайтириш йўлида амалга оширилаётган ислохотлар хусусидаги суҳбатлари юртдошлармизда шукроналик туйғусини мустаҳкамламоқда. Бу борада вилоятдаги ногиронлар уйларига адолатчиларнинг тез-тез ташриф буюраётгани ҳам эътиборли.

Кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликлардан кўзлари қувонч ёшига тўлган тадбир қатнашчиларига қулоқ тутамиз:

 Қизим Назирахон Неъматова туғма ногирон,дейди Андижон шаҳрида яшовчи Нодирахон Неъматова. -Бугунги тадбирда унга ногиронлар араваси топширилди. Қизимнинг қувончи чексиз. Давлатимизга, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман…

Шу куни тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва байрамона дастурхон атрофида намойиш этилган концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.

Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси.

Партия лойиҳаси: “Саховат – беназир қадрият” was last modified: Август 29th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »