Партия позицияси қонун лойиҳаларида ўз ифодасини топди

18 Август, 18:56 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Фракция, Янгиликлар • 161 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия позицияси қонун лойиҳаларида ўз ифодасини топди нет

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда журналистларга Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган бир қатор муҳим қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамалари якуни ва қонун лойиҳаларида партия позициясининг ифодаланиши бўйича ахборот берилди.

Брифингни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Н.Умаров олиб борди.

Таъкидланганидек, энг долзарб қонун лойиҳалари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг қуйи тузилмаларида, жумладан, бошланғич ташкилотлари фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокамадан ўтказилди. Олинган таклифлар асосида ишлаб чиқилган партия сайловолди дастури ва электорат манфаатларини ифодаловчи аниқ позициялар фракция йиғилишида илгари сурилди. Ушбу таклифлар парламент қуйи палатасининг муҳокамасида бўлган қонун лойиҳаларини маромига етказишда ҳисобга олинди.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маромига етказиб, қабул қилишда фракция аъзолари алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. Депутатлар томонидан инсон ҳуқуқлари устуворлигидан келиб чиқиб, тадбиркорларни ҳам, аввало, инсон сифатида ҳимоя қилиш мақсадида, ўта муҳим қоиданинг қонунда акс этишига эришилди. Яъни тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқлари акс этган қонуннинг 8-моддасига тадбиркорларни ҳимоя қилиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари – иқтисодий жиноятлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкум бўлса, улар билан учрашиш учун жазони ижро этиш муассасасига монеликсиз кириш ҳуқуқини кафолатловчи қоида киритилди.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, уни халқчил ва мукаммал бўлишини таъминлаш мақсадида бир қатор позицион таклифлар билдирилди. Ушбу таклифлар қонун ташаббускорлари томонидан тўлиқ қабул қилинди. Жумладан, фракциянинг қонун лойиҳаси таъсир доирасини кенгайтиришга доир таклифи инобатга олиниб, маҳалла институтига ҳам ушбу қонун талаблари мажбурийлиги белгилаб қўйилди.

Қонун лойиҳасининг биринчи ўқувга тақдим этилган таҳририда мурожаатларнинг шакллари аниқ белгилаб берилмаганлиги фракция аъзолари томонидан асослантирилгани боис қонун лойиҳасига мурожаатларнинг шаклларини, яъни мурожаатлар оғзаки, ёзма ва электрон шаклда бўлиши мумкинлиги ҳақида янги норма киритилишига эришилди.

“Болаларни уларнинг соғлиғига ва маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомилига етказиш юзасидан фракция томонидан берилган таклифларнинг ҳам аксарияти инобатга олинди. Хусусан, қонун лойиҳасининг 3-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, қонуннинг амал қилиши илмий, илмий-техникавий, статистик ахборотни ўз ичига олган ёки жамият учун тарихий, бадиий ёхуд маданий аҳамиятга эга бўлган бошқа ахборот маҳсулоти айланиши соҳасидаги муносабатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳасида болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилишда соғлиқни сақлаш муассасаларининг иштироки кўзда тутилмаган эди. Фракция аъзоларининг таклифи билан қонун лойиҳасининг 7-моддага киритилган ўзгартиришга асосан соғлиқни сақлаш муассасалари болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилувчи орган ва муассасалар тизимига киритилди.

Фракция томонидан “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 2-моддасига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган ҳолларда халқаро шартнома қоидалари қўлланилиши тўғрисида киритилган таклиф инобатга олинди.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг 6-моддасида келтирилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари” деб номланган норма Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий нормаларига зид эканлиги инобатга олиниб қонун лойиҳасидан чиқарилди

Брифингда сўзга чиққан депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган ҳар бир қонун лойиҳаси Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан илгари сурилаётган таклифлар асосида такомилига етказилиб, уларда жамиятнинг кенг қатлами манфаатлари ифода этилаётгани юзасидан журналистларга батафсил ахборот бердилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати.

Партия позицияси қонун лойиҳаларида ўз ифодасини топди was last modified: Август 18th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »