Партия ва фракция фаолиятини жонлантириш йўлида (+Радио)

5 Август, 18:11 • Адолат шарҳи, Марказий аппарат, Янгиликлар • 102 марта кўрилди • Комментариев к записи Партия ва фракция фаолиятини жонлантириш йўлида (+Радио) нет

Жорий Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида депутатлар фаолиятида сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда. Парламент аъзолари ҳар ой бошида 10-12 кун жойларга чиқиб, ўз сайловчилари, аҳоли билан учрашиб қайтмоқда. Уларни қийнаётган масалалар билан яқинда танишмоқда, учрашувда аҳолидан тушаётган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.

Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, депутатларнинг иш услубини такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, сиёсий партиялар орқали жойларда марказ-вилоят-туман тартибида ишлайдиган тизимни жорий этиш айни муддао. Бу тизим орқали юқоридан пастга тушиб ҳам депутатларни ҳам турли аҳоли қатламларини парламент палаталари, сиёсий партиялар фаолияти, қонун ижодкорлиги, қабул қилинаётган янги қонун ҳақида хабардор қилиб бориш йўлга қўйилади.

Бу борада депутатлар фаолиятини янада жонлантириш учун нималарга эътибор қаратиш керак. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Ёқубов “Ўзбекистон 24” радио каналига шундай интервью берди:

Дарҳақиқат, бугун Президентимизнинг маърузасидан келиб чиқиб сиёсий партия ва уларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолиятини тубдан ўзгартириш тақозо этилади.

Илхом ДЖУРАЕВ тайёрлади.

Партия ва фракция фаолиятини жонлантириш йўлида (+Радио) was last modified: Август 10th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »