Партиядошимиз ғолиб бўлди

7 Август, 17:04 • Хоразм вилояти, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Партиядошимиз ғолиб бўлди нет

Куни кеча Урганч шаҳар Амир Темур номидаги Истироҳат боғида “Гуллар байрами”, “Қовун сайли” ҳамда Ёшлар марказининг очилиши бўлиб ўтди. Унга республикамизнинг барча жабҳаларидан катта-ю, кичик юрдошларимиз ва чет элдан воҳамизга ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди. Байрамда воҳамизнинг барча туманларидан гулчилик ва қовунчилик билан шуғулланаётган элдошларимиз орасида кўрик-танловлар ташкил этилди.

Тадбирда гулчилик бўйича “Энг гулзор маҳалла”, “Энг гулзор хонадон”, “Энг гулзор ташкилот”, “Энг кўп гул етиштирувчи тадбиркор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Энг қувонарлиси, “Энг гулзор хонадон” номинация бўйича боғотлик партиядошимиз Дилбаржон Абдуллаева ғолиб бўлди.

Дилбаржон Абдуллаева, Боғот туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, партия фаоли:

– Ёшлигимдан гул ўстиришга жуда қизиқаман. Фарзандларимнинг ҳам гулларга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Гуллар ичидаги муҳит, инсонни яхшиликка ундайди. Фарзанларимизни комил инсонлар бўлиб вояга етишида аҳамиятли. Турфа гуллар билан безалган жойдан ёмонлик чиқмайди. Бугун вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган танловда ғолиб бўлдим. Бундан жуда ҳурсандман. Келгусида маҳалламни, ўзим фаолият юритаётган таълим мактабини гулзорга айлантиришни мақсад қилдим. Давлатимиздан, қолаверса ташкилотчилардан миннатдорман. Менга билдирилган ишончни оқлайман.

Тадбир сўнгида барча номинациялар ғолибларига вилоят хотин-қизлар қўмитасининг ҳамда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам давомида гулчилик, қовунчилик бўйича кўргазмалар, иқтидорли ёшларнинг бадиий чиқишлари, санъаткорларнинг дилрабо куй-қўшиқлари тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик бахш этди.

 

Манзура НАЗАРҚУЛОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши раис ўринбосари.

Партиядошимиз ғолиб бўлди was last modified: Август 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »