Пленум: Биз кутган қарорлар қабул қилинди

19 Август, 16:29 • Муносабат, Фарғона вилояти, Янгиликлар • 100 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум: Биз кутган қарорлар қабул қилинди нет

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги 12 июль кунги сенаторлар, депутатлар ҳамда сиёсий партиялар вакиллари билан ўтказган учрашуви фаолиятимиз давомида зарур бўлган танқидий-таҳлилий фикрлаш ва тезкорлик, ташаббускорлик билан ишлаш каби муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Айни паллаларда эса сиёсий партиялар ўз фаолиятини янада кучайтириш, айниқса, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, уларнинг ҳудудлардаги турли масалаларни ҳал этишдаги ўрнини оширишга алоҳида аҳамият қаратмоқдалар.

Яқинда Тошкент шаҳрида ҳудудлараро видеселектор шаклида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VIII Пенум йиғилиши кун тартибида ҳам Юртбошимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар, дастурий мақсад ва вазифалари ижроси партиянинг бошланғич ташкилотларидан тортиб худудий Кенгашларига қадар танқидий таҳлилий равишда кўриб чиқилди.

Қайд этиш лозимки, мазкур Пленум йиғилишида қабул қилинган қарорлар ичида ижрочи – котиб мутахассис лавозимининг жорий этилиши маҳаллий партия Кенгашлари фаолиятида узоқ йиллардан буён кутилган ва аҳамиятли воқеа бўлди.

Қарорга кўра, эндиликда давлат бюджетидан молиялаштирилган штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва жорий йилнинг 1 сентябрь санасидан партиянинг 193 туман ва шаҳар Кенгашларида 0.5 ставкада партия депутатлик гуруҳлари билан ишлайдиган ижрочи – котиб мутахассис иш бошлайди.

Шунингдек, ташкилий-штат тузилмасига киритилган ўзгартиришлар қаторида 14 худудий партия Кенгашларининг мутахассис лавозими халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳлари билан ишлайдиган ижрочи котиб мутахассис лавозимига айлантирилади.

Партия ушбу лавозимларга кадрлар танлашда Сиёсий Кенгашнинг “Кадрлар комиссияси” Низоми талабларига мувофиқ иш кўради ва номзодлар саралашда уларнинг чуқур билими, сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий саводхонлиги, ўз ишига бўлган масъулияти, жамоатчилик билан  ишлаш малакаси, партиявий ғояларга содиқлиги ҳамда ташаббускорлигига алоҳида аҳамият қаратади.

Ҳозирда партиянинг ташкилий-партиявий бўлими томонидан таклиф ва тавсиялар асосида ушбу ижрочи котиб мутахассисларнинг функционал вазифалари, лавозим йўриқномалари, намунали иш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг октябрь ойида эса марказда депутатлик гуруҳлари ижрочи котиб-мутахассислари учун бир ойлик ўқув курси ташкил этилиши режалаштирилган.

Худудлардаги туман ва шаҳар партия Кенгашларида ижрочи котиб лавозими таъсис этилгани иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки партия Кенгашларининг ижрочи котиблари ўз партиясининг депутатлик гуруҳлари сиёсатини, гуруҳнинг аниқ нуқтаи-назарини маҳаллий ижро ҳокимиятида ҳимоя қилишни ташкил этади, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан гуруҳнинг ягона позициясини ишлаб чиқади, гуруҳ аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашади, тармоқлар бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ва маҳаллий қарорлар муҳокама қилиш жараёнида партия нуқтаи назари ва электорат манфаатлари эътиборга олинишида муҳим рол ўйнайди, бир сўз билан айтганда, партия электорати манфаатларини ижро ҳокимиятида ҳимоя қилади.

Хулоса қилиб айтганда, партиямиз томонидан муҳокама этилаётган қарорлар, лойиҳалар, таклиф ва дастурлардан кўзда тутилган мақсад ва вазифалар қуйидан бошлаб тизим фаолиятини тубдан яхшилашга кўмаклашиш, тез ва сифатли иш ташкил этиш, пировардида, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мукаммал даражада рўёбга чиқишини таъминлашдан иборат.

Марифжон ХОЛДАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши раиси.

Пленум: Биз кутган қарорлар қабул қилинди was last modified: Август 19th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »