Пленум: депутатлик гуруҳлари ўз ваколатларидан самарали фойдаланмоқда…(ми?)

10 Август, 11:33 • Пленум, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 37 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум: депутатлик гуруҳлари ўз ваколатларидан самарали фойдаланмоқда…(ми?) нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгашининг навбатдаги IX Пленуми бўлиб ўтди. Ургут туман молия бўлими биносининг фаоллар залида бўлиб ўтган Пленумда халқ депутатлари туман Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган ведиоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан “Адолат” СДП Ургут туман Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Тадбирда туман Кенгаши ҳамда халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ўз ваколатлари доирасидаги вазифаларни ҳал этишда етарлича қатъият, ташаббускорлик ва сиёсий ишчанлик хислатларини намоён эта олмаганлиги таъкидланди. Ҳудудда 2017 йилнинг 6 ойи давомида партия лойиҳалари доирасида тумандаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида дастлабки тиббий хизматни шакллантириш, умумий тиббий хизмат аҳволини яхшилаш, таълим муассасаларини санитария – гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда тоза ичимлик суви билан таъминлаш, жойларда “Автомабил йўллари тўғрисида”ги Қонун ижроси, йўлсозлик, ички йўллар ҳолати сингари долзарб масалалар жорий йил биринчи ярим йиллигида депутатлик гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган бўлишига қарамай, ушбу масалаларнинг атига биттаси (йўлсозлик масаласи) туман Кенгаши сессиясида муҳокама этилиб тегишли қарорлар қабул қилинган холос.

Бундан ташқари, бошланғич партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўртасидаги алоқанинг узвийлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида бошланғич ташкилотлар учун мунтаззам сийсий ўқувлар, амалий семинарлар ташкил этиш, туман Кенгаши, Ёш адолатчилар, Аёллар қаноти фаолиятларини янада кучайтириш борасида ҳам ўзаро фикр мулоҳазалар алмашилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Ургут туман Кенгашининг жорий йил 3-4 чораги учун қабул қилинган чора-тадбирлар дастурига асосан, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »