Пленум: ишга масъулият бўлса ечилмайдиган масала йўқ

7 Август, 18:20 • Пленум, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум: ишга масъулият бўлса ечилмайдиган масала йўқ нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Cурхондарё вилоят Кенгашининг XV Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида вилоят, шаҳар ва туман партия кенгаши аъзолари, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари ва электорат вакиллари иштирок этди.

Анжуманда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 12 июлда бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқиб, партия тизимини янада такомиллаштириш, электорат билан алоқаларни мустаҳкамлаш, сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни сидқидилдан адо этиш, кадрлар салоҳиятини янада ошириш каби масалалар муҳокама этилди.

Айниқса, Президентимиз сиёсий партиялар фаолиятига танқидий баҳо бериши барча партиялар қатори Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўз иш услубига янгича ёндашишнинг вақти келганини яққол кўрсатди. Жумладан, партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, хусусан, бошланғич партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ўртасидаги алоқанинг узвийлигини таъминлаш, туман кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш чоралари кўрилмоқда.

Пленум ишида партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Рустам Ҳамраев, Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов, “Юлдуз” МФЙдаги бошланғич партия ташкилоти раиси Салим Бозоров ва бошқалар юртбошимиз маърузаларидаги танқидий фикрларидан келиб чиқиб, вилоят, шаҳар, туманлар партия кенгаши ва депутатлик гуруҳи фаолиятининг жорий йил иккинчи ярим йиллиги якунлари таҳлил қилинди ва партия ишини бугунги кун талаблари  асосида кучайтириш ва демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида вилоят, шаҳар ва туманлар партия кенгаши олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Рустам Ҳамраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси.:

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятида  ўз электоратига берган ваъдаларини, сайловолди дастурларини бажаришда сусткашликка йўл қўяётгани, партия ғоялари мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмаганини танқидий баҳолади. Мазкур танқидий фикрлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда биз халқчил ва ҳаётий дастурий мақсад ва вазифалар орқали аҳолига ичига киришимиз, уларнинг ишончига сазовор бўлишимиз зарур. Жумладан, Сурхондарё вилояти партия Кенгаши Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев маърузаларидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, унга кўра жойларда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам беришни тизимли йўлга қўйиш мақсадида партия фаоллари ва депутатларини жалб қилган ҳолда ҳафтада бир марта илм-фанни ривожлантириш ғоясини илгари суриб, ёш олимлар билан учрашувлар ўтказишни белгилаб олдик.

Бундан ташқари туманларда хонадонма-хонадон юриб, улар билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш, уюшмаган аҳоли билан мулоқотларни янада жонлантириш хусусан, уюшмаган ёшлар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида  сиёсий ўқувлар  ўтказишни кучайтириш вазифаларини ўз олдимизга белгилаб олдик. Шунингдек, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, айниқса биринчи ёрдамни самарали таъминлаш, оилаларда, маҳаллаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимиз билан янада яқин алоқа ўрнатиб, “Ёшлар қаноти” фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди. Хусусан, жойларда аҳолини дори-дармон билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ечими юзасидан Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши доимий комиссия ва сессияларига масала киритиш, таълим тизимида ўқитиш тизимининг таълим стандартларига мослиги ҳолатини ўрганиш ва мавжуд ҳолат бўйича Кенгаш доимий комиссия ва сессияларига масала киритиш, ёш олимлар билан учрашувлар ўтказиш ва иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари билан ҳамкорликда жамоатчилик асосида психологлар қабулини ташкил этиш ва бошқа йўналишларни бажаришни ўз олдимизга вазифа қилиб олдик.

Партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш, айниқса, долзарб масалаларни ўз вақтида ҳал этишда ташаббускор бўлиш бугунги замон талабидир. Президентимиз  видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, айни пайтда бугун замоннинг ўзи барчамиздан, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг вакиллари, депутат ва сенаторлардан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг нафақат иштирокчиси, балки ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлишни, бошқаларга намуна кўрсатишни талаб этмоқда.

Президентимиз маърузасидан фаолиятимизга оид эътирозларидан тўғри хулоса чиқариб, фаолиятимизни тубдан ўзгартиришга, икки йиллик сафарбарликда фаол бўлишга, чора-тадбирлар дастуримизнинг ижросини оғишмай бажаришга ҳаракат қилишимиз зарур.

Танқидий руҳда ўтказилган Пленум ишида эришилган ижобий натижалар қаторида туман партия ташкилоти ҳали мавжуд имкониятлардан тўлалигича фойдалана олмаётгани ҳам қайд этилди.

Анжуман иштирокчилари партия тизимида аёллар ва ёшлар билан ишлаш, депутатлар ташаббускорлигини ошириш, бошланғич ташкилотлар ишини кучайтиришга қаратилган иш ва режаларни белгидаш каби масалалар юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташлаб, ўзаро фикр алмашдилар.

Пленум якунида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 12 июлдаги видеоселектор йиғилишида маърузаси мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сурхондарё вилоят Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллигидаги фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Пленум: ишга масъулият бўлса ечилмайдиган масала йўқ was last modified: Август 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »