Пленум: муҳими сифатли ижро

3 Август, 10:35 • Қорақалпоғистон Республикаси, Пленум, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум: муҳими сифатли ижро нет

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июл кунги бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятига оид билдирган танқидий-таҳлилий, ҳаққоний фикрлари, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман Кенгашлари барча ходимлари, депутатларимиз ва фаолларимиз олдига юксак масъулиятли вазифаларни юклаши билан, фаолиятимизни танқидий нуқтаи-назардан қайта кўриб чиқишимиз зарурлигини кўрсатди.

Жорий йил 31 июль ва 1 август кунлари Қорақалпоғистон буйлаб барча шаҳар ва туман партия Кенгашларининг Пленум йиғилишлари бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашларининг бугунги фаолияти электорат вакилларини тўлақонли қониқтираётгани йўқ.

Жорий йил бошида тастиқланган режалар асосида партиянинг халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари томонидан мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида болаларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ва архив иши тўғрисидаги қонуннинг ижроси билан боғлиқ ишлар партия фаоллари таркибидан тузилган ишчи гуруҳлар иштирокида жамоатчилик назорати тартибида ўрганилган бўлса, ушбу партиямиз дастурий мақсадлари билан боғлиқ масалаларни фақатгина Қонликўл туман партия Кенгашидан бошқа биронта туман ва шаҳар Кенгаши сессиялар кун тартибига олиб чиқлмаганлиги ачинарли ҳолдир. Шунингдек, ушбу ўрганишлар фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқиш билан чекланиб қолган. Демак ушбу муҳим иккита масалани ҳам сессиялар кун тартибига киритиш албатта муҳим ҳисобланади.

Шунингдек, «Жамоатчилик назорати қонун устуворлиги гарови» лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги халқора ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни асраш, «Автомовиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун ижроси ва «Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида болалар орасида учраётган “Ясси оёқлик” ва “Сколиоз” касалликлари ва уларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалаларни йил охиригача партия ишчи гуруҳи томонидан қонун доирасида ўрганиб чиқиб, ўз таклиф ва тавсияларини маҳаллий Кенгаш сессиялари орқали тақдим этади.

Пленум мажлисларида 12 июль кунги Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, сиёсий партиялар ва Экологик ҳаракат вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги Президентимиз маърузаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Адолат» СДП шаҳар ва туман Кенгашларининг чора-тадбирлар режалари ижросини таъминлаш буйича қарорлар қабул қилинди.

Истиқболдаги амалга оширишимиз зарур бўлган асосий иш Пленум қарорларининг сифатли ва самарали ижросини таъминлашдан иборатдир.

Шарипа ТОРЕШОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон ҳудудий Кенгаши матбуот котиби.

Пленум: муҳими сифатли ижро was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »