Пленум танқидий рухда ўтди

4 Август, 17:39 • Жиззах вилояти, Пленум, Янгиликлар • 138 марта кўрилди • Комментариев к записи Пленум танқидий рухда ўтди нет

Юртбошимиз томонидан очиб берилган камчиликлар, партия электоратини ўйлантираётган муаммоларга муқобил ечим топиш мақсадида куни кеча Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмасининг мажлислар залида партия Жиззах вилоят Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, БПТ раислари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленум кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлиси палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш жараёнлари изчил давом эттирилмоқда.

Юртбошимиз Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий вакиллик органлари вакиллари ҳамда сиёсий партиялар фаоллари билан учрашув ўтказиб, мазкур учрашув миллий парламентимиз ва сиёсий партиялар фаолиятида янги даврни бошлаб берган тарихий воқеа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур учрашувда халқ вакиллари билан очиқ мулоқотга киришиб, фаолиятимиздаги камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, илгари сурган таклифлари мамлакатимиз сиёсий тизимида туб бурилиш ясаши, шубҳасиз.

Рустам Тўйчиев. партиянинг вилоят Кенгаши раиси, депутатлик гурухи раҳбари:

Дарҳақиқат, бугунги шиддаткор давр биз учун партия фаоллари олдига ҳам бир қатор муҳим вазифаларни қўймоқда. Айниқса, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолияти ҳақида билдирилган танқидий фикрлар биз учун қанчалик аччиқ бўлмасин, барчаси ҳақиқат. Бу партиямизнинг барча депутатларини, вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раисларини, қолаверса, бошланғич партия ташкилотларимизни, бир сўз билан айтганда барча партия фаолларини ташвишга солиши керак.

Шу сабабдан, бугунги йиғилишимизда фаолиятимизнинг барча йўналишларини танқидий таҳлил асосида тубдан қайта кўриб чиқишимиз, Президентимизнинг маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.

Сайловларда халқимизга бир қатор ваъдалар бериб, зиммамизга ижтимоий соҳага доир устувор вазифаларни белгилаб олган бўлсак-да, уларнинг ижросини таъминлашда бизга ташаббускорлик етишмаётгани рост. Яъни олдимизга қўйган барча мақсадларимизни амалга оширишда самарали натижага эриша олмаяпмиз.

Маъруза юзасидан сўзга чиққан халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Дилбар Ҳакимова:

Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз маърузасида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлик гуруҳлари ўз ваколатлари доирасида фаолият олиб бормаётганликларини куюнчаклик билан қайд этиб ўтдган эди. Очиғини айтадиган бўлсам, биз депутатлик гуруҳ аъзолари 2016-2017 йиллар давомида шаҳар Кенгаши сессияларида электорат манфаатларини ҳимоя қилувчи бирорта ҳам масала киритганимиз йўқ. Афсуски шаҳримизда эса аҳолини ташвишга солаётган муаммолар талайгина. Нега партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган аҳолини соғлиғини муҳофаза қилишдаги бир қатор камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутатлар, партиямиз фаоллари ҳанузгача лоқайдлик билан қараб келишмоқда. Партия электоратини ўйлантираётган муаммоларга муқобил эчим топиш мақсадида айрим депутатлар, партия фаоллари ҳеч қандай таклиф билан чиқишмаяпти.

Пленум йиғилиши очиқ ошкора ва танқидий руҳда ўтди. Музокарада қатнашган фаоллар келгусидаги иш фаолиятини кучайтириш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларни илгари сурдилар. Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Жиззах шаҳар Кенгаши раиси.

Пленум танқидий рухда ўтди was last modified: Август 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »