ПРЕСС РЕЛИЗ

8 Август, 18:56 • Пресс-релизлар • 135 марта кўрилди • Комментариев к записи ПРЕСС РЕЛИЗ нет

Жорий йилнинг 9 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган Пленумда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, экспертлар ҳамда жойлардаги студиялар орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман ва шаҳар партия Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партиядан сайланган депутатлар, бошланғич ташкилотлар етакчилари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасидан келиб чиқадиган Ўзбекистон “Адолат” СДП олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Пленумни партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров олиб борди ва маъруза қилди. Партия раҳбари томонидан таъкидланганидек, мазкур учрашув миллий парламентимиз ва сиёсий партиялар фаолиятида янги даврни бошлаб берган тарихий воқеа бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг парламент ва сиёсий партиялар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган таҳлилий-тавсиявий маърузаси ўтган вақт мобайнида партиянинг бошланғич ташкилотларидан тортиб барча вилоят даражадаги тузилмаларида чуқур ва танқидий ўрганилди. Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Дастурлар қабул қилинди.

Жумладан, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, шунингдек, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва уларнинг ижросини таъминлаш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, партиявий лойиҳалар доирасидаги ишларни жадаллаштириш масалалари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, шунингдек энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича партиянинг позицияларини ишлаб чиқиш механизмларини такомиллаштириш, шу мақсадда доимий фаолият кўрсатувчи ишчи гуруҳини тузиш таклифи илгари сурилди. Партия позициясини қонун муҳокамаларида, партия йиғилишларида ва ОАВда аниқ баён этиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан назорат қилинадиган давлат бошқаруви органлари доирасини аниқлаш, уларнинг ҳисоботи ва ахборотини тегишлича фракция мажлисларида ва партия гуруҳлари ташаббуси асосида маҳаллий Кенгашларда эшитиш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиш, ўтказилган эшитувлар натижалари бўйича аниқланган камчилик ва муаммоларнинг ечимини топиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, уларни тегишли давлат бошқаруви органларига киритиш ва амалиётга татбиқ қилинишини назорат қилиш партия депутатлик корпусининг муҳим вазифаси эканлиги қайд этилди.

Партия фрациясининг парламентдаги “Демократик кучлар” блоки билан чинакам баҳс-мунозараларини, принципиал тотишувларини кучайтириш, шу мақсадда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир масалани фракция йиғилишларида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб муҳокама этилишини таъминлаш, муҳокама этилган масала юзасидан фракциянинг ўз принципиал позициясини ишлаб чиқиш, қонун лойиҳаларини вилоят, туман ва шаҳарлар миқёсида муҳокама қилиш тизимини жорий қилиш ҳам устувор вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, қонунларни қабул қилишда жамоатчилик, сайловчиларнинг кенг иштирокини таъминлаш, хусусан, қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида уларда партиянинг сайловолди дастурида белгилаб олинган устувор йўналишларнинг акс этганлигини таҳлил қилиш мақсадида партиянинг барча бўғинларида қонун лойиҳасини муҳокама қилиш, қонун лойиҳаларининг ҳаётий, ҳалқчил ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида уларни фуқаролар билан, керак бўлса жойларга чиқиб муҳокама қилиш тизимини жорий қилиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг иш режасига партия Сайловолди дастурининг устувор йўналишларига масъул бўлган давлат органлари устидан парламент назоратини ўрнатиш мақсадида жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини сифатли ва арзон дори востилари билан таъминлашнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари” мавзуидаги, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Халқ таълими вазирининг “Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва модернизация қилиш шароитларида кадрлар тайёрлашнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш, шу жумладан 11 йиллик таълимни жорий этиш, коллежларда таълимни ислоҳ қилиш борасидаги долзарб муаммолар юзасидан” ахборотини эшитишга доир вазифалар белгиланди.

Йиғилишда партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари ижрочи котиблари лавозимларини жорий этиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг соғлиқни сақлаш, таълим сохаларда ижроия органлари раҳбарларининг ҳисоботларини Кенгашда эшитиш бўйича режалар аниқлаштириб олинди.

Партиянинг ёшлар билан ишлаш фаолиятидаги камчиликлар ҳамда бу борада “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир режалари ҳам Пленум аъзолари томонидан кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи республика кенгаши билан ҳамкорликда жойларда ушмаган ёшлар қатлами билан ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш, уларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан тизимли учрашувлар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Айниқса, ёш олимлар билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этишни йўлга қўйиш, уларнинг инновацион ғоялари ва илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус лойиҳа ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш юзасидан Пленум иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Пленумда давлатимиз раҳбарининг кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг муносиб фаолларини давлат хизматига тавсия этиш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаётгани ҳақидаги асосли танқиддан хулоса чиқарган ҳолда партия тизимида кадрлар билан ишлашни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда фаол, жонкуяр ва ташаббускор партия фаоллари ва депутатларини масъул лавозимларга кадрлар заҳирасига киритиб бориш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Очиқ ва жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтган йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан партия депутатлари ва фаолларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.

Пленум сўнггида “Адолат” социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури қабул қилинди.

Ушбу Дастурнинг самарали ижро этилишини таъминлаш ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини ижросида муносиб иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ва “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

ПРЕСС РЕЛИЗ was last modified: Август 8th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »