Республиканинг энг «Адолатли қайнона»лари тақдирландилар (+Радио)

26 Август, 16:39 • Марказий аппарат, Муҳим хабарлар, Янгиликлар • 162 марта кўрилди • Комментариев к записи Республиканинг энг «Адолатли қайнона»лари тақдирландилар (+Радио) нет

Мазкур тадбир тафсилотлари “Ўзбекистон 24” радио канали орқали ёритилди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун пойтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий тадбир Миллий матбуот марказида бадиий қисм ўтказилди. Она юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча туман, шаҳарлардан ташриф буюрган партия фаоллари, партиянинг “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари, “Ёш адолатчилар” қаноти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда эътироф этилганидек, Мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган ютуқлардан энг асосийси – юртдаги тинчлик ва барқарорликдир. Фуқаролар барча соҳалардаги ҳақ-ҳуқуқлари қонун ҳимоясида экани, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, миллати, тили, дини, ирқидан қатъи назар, шу юртда қадр-қиммат топаётганини тўла ҳис қилмоқда. Жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан халқимиз келажакка бўлган ишонч ва ғурур-ифтихор туймоқда.

Тадбирда сўз олганлар энг бебаҳо неъмат – истиқлол халқимизнинг миллий манфаатлари, орзу-истакларининг ушалиши ҳамда тинч-тотув ва фаровон яшашида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Алоҳида қайд этилганидек, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган тамойилга асосан мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент ва сиёсий партияларнинг ролини, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва самарасини янада ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш орқали давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда.

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида жойларда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан халқ билан очиқ ва самарали мулоқот олиб бориш тизими йўлга қўйилгани, бунинг натижасида фуқароларнинг кўплаб мурожаат ва муаммолари қонуний ҳал этилмоқда.

Шу билан бирга, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, ички ишлар тизими ва прокуратура органларида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тадбир доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ажримларнинг олдини олиш, никоҳнинг муқаддаслигини ёшлар онгига сингдириш, қайнона ва келин муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида таъсис этилган “Адолатли қайнона” республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур кўрик-танловнинг энг қуйи босқичлари маҳаллаларда ўтказилиб, унда фарзандлар, набиралар тарбияси, келинларга бўлган ўзбекона муносабатда бошқаларга ибрат бўлиб келаётган минг нафардан зиёд онахонлар иштирок этишди. Улар орасида туман, шаҳар ва вилоят босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар ўз ҳудудларидаги энг “Адолатли қайнона” сифатида Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирлаш учун пойтахтга таклиф этилди. Кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида ғолиб бўлган “Адолатли қайнона”лар орасида ҳатто 77 ёшли онахон ҳам борлиги танловга қизиқиш жуда юқори бўлганлигидан далолат беради.

Шундай қилиб, тақдирлаш маросимида кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи ғолибларига партия Сиёсий Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Уларнинг ҳаётий тажрибаси, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда тутган роли ўрнак ва намуна бўла олиши эътироф этилди.

Тадбирда ёш ижодкор ва санъаткорлар томонидан ижро этилган мустақиллик, она Ватан, тинчликни этувчи мадҳ этувчи шеър, куй ва қўшиқлар ҳамда бадиий жамоаларнинг чиқишлари кўнгилларга байрамона кайфият бағишлади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Матбуот хизмати.

Республиканинг энг «Адолатли қайнона»лари тақдирландилар (+Радио) was last modified: Сентябрь 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »