Саҳна кўриниш: «Эпли келин» қолиб «сепли келин»га учаётган қайноналар

17 Август, 11:52 • Аёллар қаноти, Кўрик-танлов, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 223 марта кўрилди • Комментариев к записи Саҳна кўриниш: «Эпли келин» қолиб «сепли келин»га учаётган қайноналар нет

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказининг залида “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Сафдошларимиз орасида ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги орқали жамоа ва оилада ҳар томонлама намуна кўрсата олган, сиёсий маданияти шаклланган, халқимиз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаб, хонадонларида тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини ярата олган аёллар иштирокида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида маҳалла, туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 9 нафар энг намунали оила вакиллари белгиланган шартлар асосида ўзларининг замондошларига ибрат сифатида кўрсатгулик хислатларини, билимдонликларини, ташаббус-у тадбиркорликларини, миллий қадрятларини пухта ўзлаштирганликларини намоён қилдилар.

Танловнинг биринчи яъни таништирув шартида барча иштирокчилар ичида ўзининг нотиқлиги, зукколиги, оила, маҳалла ва меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари, лидерлик ва нотиқлик қобилиятлари, ўзи яшаётган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, оилавий қадриятлар ҳақида қай даражада билиши, фарзандларни баркамол этиб тарбиялашдаги ибратли фазилатлари ҳақида батафсил маълумотлар берганлиги сабабли Каттақўрғон шаҳридан ташриф буюрган Гулчеҳра ая Гафурова ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Иккинчи шарт “Мақоллар – халқ дурдонаси” деб номланган бўлиб, иштирокчи қайноналаримиз бунда оила, таълим, тарбия борасидаги такрорланмаган, ибратли мақоллардан намуналар келтирдилар.

Учинчи шарт асосида иштирокчиларимиз ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари асосида оила, қайнона-келин муносабатларига бағишланган саволларга жавоб бериш билан бир қаторда, оиладаги ажримларни олдини олиш, қайнона – келин муносабатларида ўзаро самимй муҳит яратиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида таклиф ва фикр мулоҳазаларини баён қилдилар.

Танловнинг тўртинчи шарти эркин мавзу бўлиб бунда иштирокчиларимиз, саҳнавий чиқишлари, халқ оғзаки ижодидан намуналар, лапарлар, алла – ю, ёр-ёрларни куйлашиб тадбирга кўтаринки руҳ бағишлашди. Айтиш мумкинки ушбу шартда Пастдарғом тумани Юқори Боғонали МФЙ фуқароси, “Адолатли қайнона” кўрик-танловининг туман босқичи ғолиби Шоира опа Ахмедованинг ҳозирги кунда кўп учраётган, мол-дунё, бойлик учун “эпли келин” қолиб “сепли келинга” учаётган қайноналар мисолидага саҳна чиқиши томошабинлар томонидан қизғин олқишланган бўлса, Тайлоқ туманидан ташриф буюрган Уғилой опа Юлдошованинг алласи кунгилларга бахтиёр кунлар ёдини солиб, томоша залига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Гулчеҳра опа Кулиева, Жомбой тумани “Шерқўрғон” МФЙ фуқароси:

Бугунги танловда республика босқичига йўлланмани қўлга киритаман деган ниятда келувдим. Беллашув давомида бой тажрибали, оқила, донишманд, лобар онахонларимиз-қайнонажонларимизни кўриб дилим равшан тортди. Чунки, мана шундай қайноналар бор экан оилаларимиз ҳамиша тинч, осойишта ва фаровон бўлади, бу муҳитда улғайган фарзандлар эса юрт тақдири учун масъулиятни зиммасига олишга қодир баркмол авлод бўлиб улғаяди. Мана шундай ўзгаларга ибрат бўла оладиган донишманд, ибратли қайнона–оналаримиз тажрибаларини ёш қайноналарга етказишда шу бугунги каби тадбирларнинг ўрни беқиёс, албатта. Ўзим ҳам 5 келинни қизимдек бағримга босиб, оила, бахтли яшаш ҳақида йўл-йўриқ, тавсияларимни бериб келмоқдаман, шукурки, маҳалладаги ибратли хонадоннинг “адолатли” қайнонасиман, шу боисданми, билмадим яқинда мени маҳалламизга “Қайноналар кенгаши”нинг раиси сифатида сайлашди.

Танловнинг якуний босқичида иштирокчилар томонидан тайёрлаб келинган “Маҳаллам ғурурим – оилам фахрим” мавзусида “Адолатли қайнона” туман, шаҳар босқичи ғолибларининг хонадони, ҳаёт фаолияти ҳақида тайёрланган слайд, албом ва фото лавҳалар асосида баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан танловда иштирокчиларнинг ташаббускорлиги, жамият ҳаётидаги янгиланишлардан хабардорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, миллий ва умуминсоний қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, оила ва жамият, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ бой миллий анъаналар, сермазмун миллий қадриятларнинг илдизларини, аждодларимиз меросини ўрганиш ва оммалаштириш, миллий оилавий тарбияда умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш ва унинг оилада уйғунлашувини таъминлаш, ёш авлодда маънавият, маданият, маърифатни янада юксалтириш орқали оилада баркамол авлодни тарбиялашда ибратли ҳаётий тажрибага эга эканлигига алоҳида эътибор қаратилиб, шу асосда ғолиблар саралаб олинди.

Ушбу кўрик-танлов очиқлик, ошкоралик, рақобат тамойиллари асосида ўтказилди. Ҳакмалар ҳайъати қарорига асосан Каттақўрғон шаҳар Яккабоғ МФЙ фаоли Гулчеҳра ая Гафурова “Адолатли қайнона” деб топилиб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Қолган иштирокчилар ҳам тегишли номинациялар бўйича тақдирланиб вилоя Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Саҳна кўриниш: «Эпли келин» қолиб «сепли келин»га учаётган қайноналар was last modified: Август 17th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »