Саховат кўрсатиш – олий саодат

4 Август, 19:03 • Бухоро вилояти, Депутатлик гуруҳи, Янгиликлар • 154 марта кўрилди • Комментариев к записи Саховат кўрсатиш – олий саодат нет

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида партия ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга ошириш, гуманитар вазифаларни ҳал этиш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларининг давлат тузилмалари билан ҳамкорлигини изчил ривожлантиришни қўллаб-қувватлаши айтиб ўтилган.

Дарҳақиқат, партиямизнинг сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда, партиянинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаоллари жойларда бўлиб, кам таъминланган оилалар холидан хабар олиш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан уларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келишмоқда.

Жумладан, партиянинг Жондор туман Кенгаши ходимлари тумандаги “Алели” МФЙ да яшовчи 90 ёшли Ҳабиба ая Ражабова, “Жондор” ШФЙда яшовчи 90 ёшли Гавҳар ая Раҳмонова хонадонларида бўлишиб, улар билан суҳбат олиб боришди.

Шу билан бирга, депутат Мухиддин Самиев партиянинг Когон шаҳар Кенгаши билан биргаликда бир мунча ижобий ишларни амалга оширди. Жумладан, ҳудуднинг кам таъминланган аҳолининг мавжуд моддий муаммолар юзасидан депутат ўз имкониятларидан келиб чиқган ҳолда ҳомийлик ёрдами кўрсатди. Шу қаторда, депутат М.Самиевга келиб тушган мурожаатга асосан, мазкур туман фуқароси Умид Қодировни “Нефтгазқурилиштаъмир” ОАЖга ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга мувафақ бўлди.

Саховат кўрсатиш юксак миллий, маънавий қадрият экан, партия ходимлари бундай хайрли ишда доимо ўз ташаббусларини кўрсатиб келишмоқда. Зеро, саховат кўрсатиш – олий саодатдир.

Собир БОТИРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши бош мутахассиси.

Саховат кўрсатиш – олий саодат was last modified: Август 4th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »