Саховат – олий ҳиммат

26 Август, 18:24 • Бухоро вилояти, Партия лойиҳаси, Янгиликлар • 79 марта кўрилди • Комментариев к записи Саховат – олий ҳиммат нет

Саховат кўрсатиш халқимизнинг энг азиз қадриятларидан бири экан, бу олийжаноб амални бажариш эса энг юксак саодатдир. Айни шу саодатли ишни Партиянинг Когон шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам амалга оширишди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Қурбон Ҳайити байрами муносабати билан фаолларимиз ҳудудлардаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва гуруҳ ногиронлари оиласида бўлиб, уларни маънавий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашди. Уларга совға-салом ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

“Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси остида амалга оширилган бу хайрли иш партиямиз ҳамда ходимларимизга нисбатан барча фуқароларга жуда катта ишонч бағишлади.

Сарвиноз Ҳасанова, “Бирдамлик” кўчаси 20-уй, 23-хонадон фуқароси, кам таъминланган фуқаро:

Бизнинг хонадонимизга Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлаир ташриф буюришганида жуда хурсанд бўлдим. Тўғри, партия бўйича оз бўлса-да, таассуротга эга эдим. Аммо уларнинг ташрифи чоғида янада кенгоқ маълумотга эришдим. Уларнинг меҳрибончилиги, фуқаролар ҳолидан хабар олиши менда партияга нисбатан ишонч туйғусини оширди. Доим фаолиятларига омад ёр бўлсин!

Партия ходимлари ҳамда депутатларнинг бу саховатли амаллари доим бардавом бўлсин!

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Саховат – олий ҳиммат was last modified: Август 26th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »