САЙЛОВЧИЛАР КЎНГЛИДАН ЖОЙ ОЛГАН ДЕПУТАТ

30 Август, 18:05 • Депутатлик гуруҳи, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 57 марта кўрилди • Комментариев к записи САЙЛОВЧИЛАР КЎНГЛИДАН ЖОЙ ОЛГАН ДЕПУТАТ нет

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият ҳисобланади, унинг фаровон ва гўзал ҳаёт кечиришини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Шу ўринда жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши халқ вакили – депутатларнинг зиммасидаги масъулиятини янада оширди. Хўш бу борада Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашига сайланган депутатларнинг фаолияти қандай, улар зиммасидаги масъулиятни тўлиқ англаб, ваколатларидан унумли фойдаланаяптими?

Албатта, орамизда рўзғор ташвишлари-ю, ишхонадаги кунлик ишларидан ортиб, ҳаётини одамлар дард-у, ташвишларига шерик бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмакалашишдек шарафли ишга бағишлаган, эл-юрт хизматида бўлишни бахт деб биладиган, халқни рози қилишдек хайрли ишларда жонбозлик кўрсатиб келаётган жонкуяр аёлларимиз кўплаб топилади. Зеро, бундай инсонлар халқ дардини ўзининг дарди каби ҳис қилади, унинг ечимини топиш йўлида изланади. Ана шундай инсонлар туфайли юртдошларимизнинг эртанги кунига, келажакка ишончи ортади, турмуши фаровонлашади.

Орамиздаги ана шундай инсонлардан бири халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Озода Анорова зиммасидаги масъулиятни яхши англаган ҳолда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ғамхўрлик, меҳр-мурувват кўрсатиш, аҳоли фаровонлиги, тинчлиги ва тотувлиги таъминлашдек хайрли ишларда ўзининг беминнат ёрдамини аямай келмоқда.

Биргина мисол, куни кеча депутат томонидан тумандаги “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган мулоқот чоғида Сатторов Мансур ўзи 2 гуруҳ ногирони эканлигини, соғлиги бўлмаганлиги сабабли, оиласида моддий етишмовчиликлар келиб чиқаётганлигини айтиб, уч нафар вояга етмаган фарзандларига 14 ёшгача нафақа пули тайинлашда амалиё ёрдам беришини сўраб қилган мурожаати асосида депутат зарурий ҳужжатларни “Халқобод” МФЙ қошидаги комиссияга тақдим этиб, оилага нафақа пуллари ажратилишига кўмак берди. Шу билан бирга, маҳаллада истиқомат қиладиган 2 нафар оила бекасининг моддий ёрдам ажратиш ҳақидаги мурожаатини ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал қилинди.

Бундан ташқари маҳаллада истиқомат қиладиган 83 ёшли Хайрулло Мухаммадиев ҳамда бемор Хитоева Ойтулалар пенсия пулларни ўз вақтида етказиб келмаётганлиги баъзан дори-дармон бошқа эҳтиёжларини қоплашга қийналишаётганини айтиб, Г.Насриддинова эса фарзанди 11 ойлик бўлганини аммо унинг ривожланишида нуқсонлар борлигини, даволатиш учун маблағи йуқлигини айтиб амалий ёрдам беришни сўради. Депутат О.Анорова ушбу мурожаатларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилишга, депутатлик назоратини ўрнатишга ваъда берди.

Энг ажабланарли томони шундаки, ОАВлари орқали маҳаллаларга суюлтирлган газ балонларини етказиб бериш нархи эълон қилинган бўлишига қарамасдан, маҳаллада ҳанузгача бу борада камчликлар борлиги аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Аҳолининг айтишича суюлтирлган газ балонларини тўлдириб келиш учун давлат нархида пул тўланса, газ балонлари келишини икки ҳафталаб кутишга тўғри келаётгани, агар 11.000 сўмдан пул тўланса, ўз вақтида етказиб келишаётганини айтишди. Депутат ушбу масалани қонун доирасида ўрганиб чиқиб ижобий ечимини топишини маълум қилди.

Дарҳақиқат, бугунги шиддатли давр олдимизга қўяётган долзарб вазифалар ҳар бир сиёсий куч вакилидан, депутатларлардан масъулиятни, қатъият ва ташаббускорлик билан ғайратни янада оширишни тақазо қилмоқда. Шундай экан, халқ билан мулоқот масаласи фақат раҳбар шахслар ёки давлат идоралари вакилларигагина дахлдор вазифа деб бефарқ бўлмасдан, зиммасидаги вазифасига масъулият билан ёндашмоғи зарур.

Элдор СОДИҚОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Иштихон туман Кенгаши раиси.

САЙЛОВЧИЛАР КЎНГЛИДАН ЖОЙ ОЛГАН ДЕПУТАТ was last modified: Август 30th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »