Сайловолди дастуримизда: Тиббий хизмат жамоатчилик назоратида

16 Август, 13:22 • Андижон вилояти, Давра суҳбати, Янгиликлар • 123 марта кўрилди • Комментариев к записи Сайловолди дастуримизда: Тиббий хизмат жамоатчилик назоратида нет

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада соҳа вакиллари фаолиятини жамоатчилик тартибида назорат қилиш ва фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш катта аҳамиятга эга.

Асакалик сафдошларимиз юқоридагилардан келиб чиқиб айни шу масалага қаратилган чора-тадбир ишлаб чиқдилар. Маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва адолатчи-тиббиётчилар хонадонларда бўлиб,  фуқароларнинг саломатликларини ўрганиш билан бирга давлатимиз томонидан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган ислохотлар юзасидан тушунча бермоқдалар. “Саломатлигингиз ўз қўлингизда”, “Тиббий маданият ва ёшлар”, “Оила ва шифокор” мавзуларида тайёрланган тарқатма материаллар кўпчиликка манзур бўлмоқда..

— Биринчи навбатда тиббий муассасалар фаолиятини жамоатчилик тартибида ўрганиб боришни режалаштирдик, — дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман Кенгаши раиси Меҳринисо Каримова. — 50 нафардан ортиқ тиббиётчи сафдошларимиз бор. Улар бу борада бизни қўллаб-қувватлади. Халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутати, шифокор Абдимусо Султонов бошчилигида алоҳида ишчи гуруҳ тузилди. Мақсадимиз қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликилникаларда тиббий хизмат сифатини яхшилашдир.

Ўтган ҳафтада ишчи гуруҳнинг тумандаги Маркаюз, Кужган ва Нурафшон маҳалларидаги хонадонларга ташрифи натижасида 1200 нафардан ортиқ фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Андижон вилоят бўлими билан ҳамкорликда дори-дармонлар тарқатилиб, аҳоли орасида ижтимоий сўров ўтказилди. Натижада  3-оилавий поликлиника шифокорларининг фаолияти ўрганилиб, “Сифатли тиббий хизмат ва масъулият” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида партиядошларимиз Нурафшон МФЙда партиянинг “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” лойиҳасини амалиётга тадбиқ этиш режалаштирилмоқда. Тадбир доирасида кекса ёшдагиларга тиббий хизмат кўрсатилади, икки нафар ногирон фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилади.

Асакада бошланган бу ташаббус бошқа туманларда ҳам қанот ёзмоқда.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон 
вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Сайловолди дастуримизда: Тиббий хизмат жамоатчилик назоратида was last modified: Август 16th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »