Сессия: йўлсозлик масалалари депутатлар эътиборида

3 Август, 12:23 • Самарқанд вилояти, Сессия, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Сессия: йўлсозлик масалалари депутатлар эътиборида нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан йўл инфратузилмасини, айниқса, маҳаллалар ичидаги кўчаларни сақлаш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳолати бўйича олиб борилган ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг XXIII сессияси кун тартибига киритилди.

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутатлари билан бир қаторда партия фаоллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу сессияда, партия туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Дилшода Ҳамроева сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида юртимизда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш, янги автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиётига ҳисса қўшибгина қолмай, аҳолига катта имконият ва қулайликлар яратиш билан бир қаторда, ушбу йўллар атрофи обод масканларга айланиб, аҳолининг турмуш фаровонлигига хизмат қилаётганлиги ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан партия ташкилоти ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, фуқаролар томонидан маҳаллалар ичидаги йўллар ҳолатига зарар етказиш (йўлларни бузиш, ўзбошимчалик билан ковлаб қувурлар ётқизиш, йўлларда чуқурлар, ёриқлар, ўнқир-чўнқирлар ташкил этиш, уларни асл ҳолатига тикламаслик, сув кетказиш новлари, кўприк ва қувурларнинг сув кириш ва чиқиш ўзанлари, ёмғир канализациялари фаолиятини издан чиқариш ва бошқа.) сабабларини таҳлил этиш, шу каби ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, автойўлларни таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан доимий депутатлик ва жамоатчилик назорати ўрнатиш, ички йўллар ҳолатини яхшилаш орқали аҳолининг фаровонлигини янада оширишга ҳисса қўшиш, ички йўлларнинг бирламчи ҳолатини сақлаш, унга зиён етказмаслик бўйича фуқароларни масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, маҳалла хайрия жамоат фонди вакиллари, кенг жамоатчилик ходимлари иштирокида халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ва партия ташкилоти томонидан “Жамоатчилик назорати–қонун устуворлигининг гарови” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги ички йўллар ҳолати ўрганиш натижалари таҳлил қилинганда, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобил йўллари тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан Ургут туманида кенг қамровли ишлар олиб борилган бўлсада, лекин шу билан бир қаторда, ушбу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди. Хусусан, тумандаги Оқмачит, Қуйи гузар, Ўрта гузар, Ғиждувон, Етти уйли, Сой гузар ва Жўраптепа маҳаллардаги ички йўлларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики ушбу ҳудудлардаги ички йўллар ҳолати, ушбу автомобиль йўлларининг аксарият қисми белгиланган сифат ва хавфсиз ҳаракатланиш талабларига жавоб бермаслиги, таъмирга муҳтож эканлиги, ушбу йўллар айниқса куз, қиш, мавсумларида ҳаракатланиш учун катта қийинчиликлар туғдираётганлиги сайловчилар томонидан таъкидланди. Ғиждивон маҳалласидаги Чапдара қишлоғидаги ички йўл эса баҳордаги кучли сел натижасида автомобильлар қатнови учун яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, шунингдек Ғўс, Ўрта Гузар ва Бешкон МФЙдаги умумтаълим мактабларига олиб борувчи йўллар нафақат транспорт воситалари балки инсонлар учун ҳам ноқулайликлар туғдираётгани жойлардаги аҳолининг ҳақли норозиликларига сабаб бўлаётганлиги алоҳида қайд этилди.

Албатта, халқимизда йўл қуриш, унинг равонлигини таъминлашга ҳиссасини қушиш савобли ишлардан саналади. Бундай ишларга бош қўшган, кўмаклашганларни халқимиз аҳли ҳамиша эъзозлаб келган. ана шундай ардоқли инсонлар ичида партиямиз фаоллари, депутатларининг ҳам борлиги айниқса қувончли ҳол. Зеро, йўлларнинг равонлиги мамлакатнинг тараққиётидан дарак беради. Йўлларимиз қанча текис ва равон бўлса, шаҳару қишлоқларимиз шунча кўркамлашади, юртдошларимизнинг оғири енгиллашади, яшаш шароити яхшиланади, эртанги кунига ишончи ортади, натижада эса юртимиз янада обод ва файзли гўшага айланади.

Сессия сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар лойиҳаси қабул қилинди.

Зоҳида ЭЛМУРОДОВА,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати.

Сессия: йўлсозлик масалалари депутатлар эътиборида was last modified: Август 3rd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »