Сессия: партия депутатлик гуруҳи сўрови муҳокама этилди

2 Август, 10:40 • Сессия, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 143 марта кўрилди • Комментариев к записи Сессия: партия депутатлик гуруҳи сўрови муҳокама этилди нет

Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида халқ фаровонлигини таъминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар шиддат билан амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда депутатларнинг ва сиёсий партияларнинг роли ва масъулияти ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг V чақириқ XXIX сессиясида айни шу жиҳатлар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, Денов туман ҳокими Б.Маматқулов олиб борди. Сессия ишида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида сиёсий партиялар дастурида устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий аниқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Шунингдек, Кенгаш сессиясида сўзга чиққан маърузачилар томонидан аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқарма ва бўлимлари раҳбарларига сўров юбориш амалиёти кучайтирилиб йилига камида икки маротаба депутатлик сўрови натижаларини муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш лозимлиги қайд этилди.

Кун тартибига кўра тумандаги мактабагача таълим муассасалари моддий-техник базасини янада ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари туман кенгашидаги доимий комиссиялари 2017-2020 йилларда янгидан ташкил этилиши кўзда тутилган, реконструкция ва қайта таъмирланиши учун маҳаллий давлат дастурига киритилган мактабгача таълим муассасаларига томонидан ажратилган маблағларни молия экспертларини жалб қилган ҳолда кўриб чиқиш ва ушбу маблағлар қонуний сарфланиши учун депутатлик назоратини ўрнатиш лозимлиги Кенгаш раиси томонидан қайд этилди.

Сессия давомида халқ депутатлари туман Кенгашида “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг сўровини кўриб чиққан ҳолда, туман электр таъминоти корхонасида истеъмолчиларга яратилаётган шарт-шароитлар ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавжуд камчиликлар ҳам муҳокама қилинди. Маърузачилар томонидан электр энергиясининг истеъмол ҳажмини ўсиб бораётганлиги шароитида истеъмолчиларни авваламбор, аҳолини узлуксиз сифатли электр энергияси билан таъминлаш баробарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини истеъмолчилар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда ушбу фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, истеъмолчилар — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги, натижада юртимизда амалга оширилаётган, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланиши юзасидан ҳар бир депутат ўзи сайланган сайлов округида тарғибот ишлари олиб боришлиги айтиб ўтилди.

Ана шу масалаларни эътиборга олиб сессияда электр таъминотчи корхоналар фақат истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш, тўловларни мунтазам амалга ошириш, энергия ресурслари бўйича қарздорлик ҳолатини онлайн тарзида кузатиб бориш имкониятини берувчи электрон тўловлар тизимини ташкил этиш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Сессия давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқиб, юқоридаги таҳлилларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан йўл қўйилган камчиликларга келажакда партия томонидан амалга ошириладиган ишлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович иштирок этди ва ўзининг керакли фикрларини айтиб ўтди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Сессия: партия депутатлик гуруҳи сўрови муҳокама этилди was last modified: Август 2nd, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »