Сиёсий форум янгиланишларга етаклади

31 Август, 17:50 • Муносабат, Хоразм вилояти, Янгиликлар • 83 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий форум янгиланишларга етаклади нет

Жорий йил 25-26 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий форум республика миқёсидаги ҳудудий ва маҳаллий Кенгаш раисларига бир-бири билан фикр тажриба алмашиши учун ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари билан яқиндан танишиш имкониятини берди.

Мазкур сиёсий форум янги-янги ғоялар ва ташаббуслар билан маррани баланд олишга, партия электорати ишончини оқлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилишда катта шижоатга ундади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров ўз маърузасида ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлари фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш зарурлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг парламент, сиёсий партия ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувидаги “бундан буён эскича фаолият олиб бориш ва мудраб ётиш бизнинг партиямиз фаолларига умуман тўғри келмайди”, — деб эътироф этган фикрларидан кейин шахсан мен ўз олдимга партия сафига кўзи ёниб турган чанқоқ ёшларни ва тажрибали, элим деб юртим деб ёниб яшайдиган фидоий аъзоларни жалб қилиш, депутатлар ва бошланғич партия ташкилоти фаолиятларини намунали йўлга қўйиш, ҳудуддаги муаммоларни ҳал қилишда сессияларга бир қатор масалаларни киритиш ватанимиз фаравонлигига йўлида камарбаста бўлиш каби мақсадларни кўнгилимга тугдим.

Биз партия ҳудудий кенгаш раислари пойтахтимизнинг диққатга созавор жойларни томоша қилиб, мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйгач, ватанимиз тинчлигини кўз қарочиғидек асраш энг олий бурчимиз эканини ҳис этдик. Бугунги кунда эзгулик ва оилавий тинчлик посбонлари бўлган партиянинг “Адолатли қайнона” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш жараёни ватанни куйловчи қўшиқлар билан янада жўшқинлик касб этгани ҳамжиҳатлик билан олиб бораётган фаолиятимиз билан юртимизни янада обод қилишга бел боғладик.

Айниқса қалбларимизни жунбушга келтирувчи “Хоразм лазгиси” садоларидан барча тадбир иштирокчиларнинг даврани тўлдириб рақсга тушиши бугунги тинчлик ва доруломон кунларга шукрона қилишга ундади. Бундан кейин ҳам мана шундай тадбирларнинг кўпроқ бўлиши, ўзаро тажриба алмашиш услуби ва партиянинг маҳаллий кенгашлари тизимида ҳар йил якунига ижобий кўрсаткичлари асосида рейтинг белгилаш ва уларни  тақдирлаш тизими йўлга қўйилса партия фаолларига янгидан куч ва шижоат берарди.

Мазкур сиёсий форум ташкилотчилари ҳисобланган Ўзбекистон «Адолат» СДП Марказий аппаратидан миннатдормиз.

Гўзалой ЖУМАНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Янгибозор туман Кенгаши раиси.

Сиёсий форум янгиланишларга етаклади was last modified: Август 31st, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »