Сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, ташаббускор бўлмоғи лозим

10 Август, 17:38 • БПТ, Ёш адолатчилар, Самарқанд вилояти, Янгиликлар • 36 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, ташаббускор бўлмоғи лозим нет

Бугун барча соҳада бўлаётган жадал ривожланиш, сиёсий партиялардан ҳам фаолиятларини янада такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Сиёсий партиялар жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун, партиянинг аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидаги депутатларига етказадиган асосий бўғини — бошланғич ташкилотлар фаолияти алоҳида ўринга эга. Шу боис, қуйи ташкилот фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғоясини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин.

Буни яхши англаб етган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан партиянинг маҳаллий Кенгашларида бошланғич партия ташкилотлари билан доимий тарзда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, партиянинг Пастдарғом туман Кенгаши томонидан тумандаги Гузалкент МФЙ қошида ташкил этилган БПТда “Биргаликда юксак ҳуқуқий маданият сари” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 12 июлда бўлиб ўтган сиёсий партиялар вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб жойларда бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, депутатлик гуруҳлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, партия сайловолди дастурда белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда ташаббускор бўлиш, изчиллик ва қатъият билан ишлаш зарурлиги, бу жараёнларда БПТларининг тутган ўрни юзасидан атрофлича сўз юртилди.

Хонбуви Хайитова, туман Кенгаши раиси:

Юртбошимиз томонидан сиёсий партиялар билан бўлиб ўтган учрашувдаги маърузалари, билдирган танқидий фикрлари биз партия вакилларининг эътиборимиздан четда қолиб кетган қанчадан-қанча масалалар борлигини яққол очиб, кўрсатиб берди. Шунингдек, давлатимиз томонидан сиёсий партияларга яратиб берилаётган имкониятлардан унуили фойдаланиб, партия фаоллари билан биргаликда ва ҳамфикрликда ҳаракат қилишимиз лозим. Бунинг учун бошланғич ташкилотларни рағбатлантиришни йўлга қўйиб, қуйи бўғин фаолларини маҳаллий ва ҳудудий Кенгаш депутатлик ўринларига номзод сифатида заҳирага олишни ёки БПТлари қошида ҳам “Адолат” қабулхоналарини ташкил этиб, уларга билдирилган мурожаатларини давлат идоралари ҳамда депутатлар билан биргаликда ижобий ечимини топиш ишларини амалга оширсак, қилаётган ишларимиз ўз самарасини кўрсатади, сайловларда тарафдорларимиз кўпаяди.

Бир сўз билан айтганда, партия бошланғич партия ташкилотлари орқали партиянинг ғоя ва мақсадларини кенг омма орасида тарғиб қилиш, сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, партия ижтимоий қатлами ҳамда электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, партиянинг танилувчанлигини ошириш каби устувор вазифалар ижросини таъминлашда бошланғич ташкилотларининг роли муҳим аҳамиятга эга.

Тоҳир УСАРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП
“Ёш адолатчилар” қаноти Пастдарғом
туман Кенгаши раиси.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »