Сиёсий ўқув: асосий эътибор фаолиятни такомиллаштиришга қаратилди

6 Август, 16:32 • Навоий вилояти, Сиёсий ўқув, Янгиликлар • 108 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий ўқув: асосий эътибор фаолиятни такомиллаштиришга қаратилди нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгашида “Партия Сиёсий Кенгаши хужжатларида белгиланган вазифаларни ижро этишда партия шаҳар ва туман Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида Сиёсий ўқув бўлиб ўтди.

Унда вилоят Кенгаши ходимлари, шаҳар ва туман Кенгаши раислари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Ўқувда Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси Р.Хайитов “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони, адолат — ҳар бир инсон учун” сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича комплекс амалий ҳаракатлар Дастурини бажариш тўғрисида сўз юритди. Шунга мувофиқ сайловолди дастурини амалга ошириш чора-тадбирларида белгиланган бандларининг вилоят партия Кенгашида 2017 йил биринчи ярим йиллиги давомида қилинган ишлар юзасидан айтиб ўтилди. Дастурнинг ижросида партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлар натижалари ўрганилди.

Навоий вилоят партия Кенгаши олдида турган бир қатор вазифалар, хусусан, комплекс амалий ҳаракатлар Дастуридан келиб чиқиб вилояти Кенгашининг чора-тадбирлар режаси бандларининг ижросини тўлиқ таъминлаш, дастур бўйича тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, депутатлик гуруҳлари билан фаолиятни мустаҳкамлаш бирламчи вазифа эканлигини билдириб ўтди. Сайловолди дастурнинг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят партия Кенгаши томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги юзасидан маълумотлар берилди.

Вилоят партия Кенгаши раис ўринбосари Б.Қурбоновнинг партия Сиёсий Кенгаши хужжатларида белгиланган вазифаларни ижро этишда Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар ва туман Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар, шунингдек, вилоят Кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси бандларини бажарилиши юзасидан ахбороти тингланди.

Шунингдек, сиёсий партиянинг кадрлар салоҳияти, сон ва сифат таркиби, кадрлар фаолияти, малака ошириш, фаол хотин-қизлар ва ёшлар қаноти вакилларини кадрлар захирасига киритиш каби дастурий вазифалар, маҳаллий партия Кенгашлари раисларининг меҳнат самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, партия тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган мониторинг натижалари тўғрисида маълумотлар тингланди.

Мазкур ўқув семинардаги маъруза ва савол-жавоблар депутатларнинг малака даражаси ва профессионал савиясини оширишга замин яратди. Тадбирда илгари сурилган депутатлик гуруҳлари фаолиятини ташкил қилиш меҳанизмлари барча маҳаллий Кенгаш депутатлари учун долзарбдир. Зеро, жойларда қонунлар ижроси устидан депутатлик назоратини ташкил этиш, депутатларнинг партия органлари олдида ҳисобдорлигини ошириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларида масалалар кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилишдаги иштирокини кенгайтириш депутатнинг халқ олдидаги мақоми ва обрўсини оширувчи омиллардан биридир.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Сиёсий ўқув: асосий эътибор фаолиятни такомиллаштиришга қаратилди was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »