Сиёсий жараёнда фаол бўлиш – бугуннинг талаби!

14 Август, 21:22 • Сиёсий ўқув, Сурхондарё вилояти, Янгиликлар • 121 марта кўрилди • Комментариев к записи Сиёсий жараёнда фаол бўлиш – бугуннинг талаби! нет

Куни кеча партиямиз расмий-веб сайтида Президентимизнинг 12 июль видеоселектор йиғилишидаги таҳлилий ва танқидий маърузасидан келиб чиққан вазифалар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси қарор ва фармонлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларида қабул қилинаётган қарорларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга етказиш усуллари тўғрисидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сурхонадарё вилоят Кенгашининг уч кунга мўлжалланган сиёсий-ўқувда қатнашаётганлиги тўғрисида аввал хабар берган эдик.

Куни кеча ушбу сиёсий ўқувнинг сўнгги босқичи Термиз давлат университетида бўлиб ўтиб, унда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, партиялар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари фаол қатнашдилар.

Бўлиб ўтган сиёсий-ўқув жараёни партиямиз фаоллари орасида кенг муҳокама этилиб, олиб борилган маърузалар хусусида мулоҳазалар билдирилди.

Рустам Ҳамраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси:

Бўлиб ўтган сиёсий ўқув партиямиз фаолларида катта таассурот қолдирди. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун, қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини сайловчиларга содда тилда етказиш усуллари ўргатилди. Шу аснода, ўқув давомида Юртбошимизнинг парламент, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаларини кенг муҳокама қилиб, партия ва депутатлик гуруҳлари томонидан бугунги кунга қадар йўл қўйилган камчиликларни таҳлил этиб, ўзимизга тегишли хулосалар чиқариб олдик. Ўқиш жараёнида амин бўлдик-ки, бу қилинаётган съай-ҳаракатлар албатта ўз амалий натижасини беради.

Хулоса ўрнида айтишим керакки, бу каби сиёсий-ўқув семинарларининг мунтазам ўтказилиб борилиши, сиёсий партиялар вакиллари ва депутатлар томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазмун моҳиятини фуқароларга тушунтириш ишларини узлуксиз равишда амалга ошириб боришларида мустаҳкам омил бўла олади.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сурхондарё вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Сиёсий жараёнда фаол бўлиш – бугуннинг талаби! was last modified: Август 14th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »