Соғлом фарзанд — туман бойлик

25 Август, 12:06 • Давра суҳбати, Навоий вилояти, Ҳамкорлик, Янгиликлар • 76 марта кўрилди • Комментариев к записи Соғлом фарзанд — туман бойлик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Учқудуқ туман Кенгаши “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда уюшмган ёшлар ўртасида “Соғлом фарзанд — туман бойлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда маҳалла фуқаролари, партия депутатлари ва фаоллари иштирок этдилар. Тадбирни шу маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хулкар Асқарова кириш сўзи билан очиб берди. Унда давлатимиз томонидан фуқароларнинг, айниқса фарзандларимизнинг соғлиғига кучли эътибор қаратилаётгани ҳар бир жамият фаолига чуқур масъулият юклагани тўғрисида қайд этди.

Шундан сўнг сўз навбати Учқудуқ туман Кенгаши Гулнисо Қудратовага берилди. У эл дарди билан яшайдиган соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказиш тўғрисида гапириб, ушбу мақсадлар сари илдам боришда тадбир иштирокчиларини бирдамликка чорлади.

Бахтигул Отипова маҳалла фуқароси:

Бундай тадбирларни ташкиллаштириш, ҳар биримизга оила муқаддас эканини онгимизга сингдиради ва фарзандлар тарбиясига бўлган маъсулиятимизни янада оширади. Оилани мустаҳкам ва барқарор қилиб шакллантиришда оила бошлиқларига янгидан-янги ғоя ва имкониятлар яратишга замин ҳозирлайди. Маҳалламизда катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган нуронийлар кўп, маҳалла аҳли уларни маслаҳат ва тавсияларига доимо қулоқ тутиб келаяптилар. Тинч ва фаровон оиладан соғлом ва доно ўғил-қизлар вояга етади. Фаолларимиз бир ёқадан бош чиқариб, маҳалла фарзандларини комилликка етаклайдиган ишларни амалга оширмоқда. Бугунги тадбиримиз ҳам эзгу мақсадимизни янада жонлантиради.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди. Сухбат қизғин фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Садоқат ШАМСИЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Соғлом фарзанд — туман бойлик was last modified: Август 25th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »