Сувни асранг одамлар…

5 Август, 18:40 • Адолат шарҳи, Марказий аппарат, Янгиликлар • 209 марта кўрилди • Комментариев к записи Сувни асранг одамлар… нет

Мамлакатимизда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масаласи ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидандир. Бу борадаги изчил ишлар самарасида мамлакатимизда кунига 5 миллион куб метрдан ортиқ тоза ичимлик суви аҳоли ва корхоналарга етказиб берилмоқда.

Жумладан, аҳоли сонининг янада ошиши билан ер усти ва ер ости сувларидан ичимлик суви сифатида фойдаланиш кучаймоқда. Шу сабабли, яқин йилларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг долзарб муаммолардан бўлиб қолади. Бу шаҳарлардан, далалардан чиқарилаётган ифлосланган сувларни тозалаш бўйича энг илғор ва самарали (инновацион) технологиялардан фойдаланишнинг йўлга қўйиш пайти келганини кўрсатади. Бугунги кунда чекка ҳудудларда ичимлик суви етиб бормаслиги муаммоси ҳам бор-ки, ушбу ҳолат кўп ҳолларда мутасадди ташкилотларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида намоён бўлаяпти. Соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида, бир қатор қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, Президентимиз жорий йил 4 майдаги қарори бу борада аҳамиятли бўлди.

Шунингдек, беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар белгиланган. Шу ўринда, куни кеча “Ўзбекистон 24” радио канали орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Сиддиқ Абдубоқиев жумладан шундай дейди:

Бугунги кунда Юртимизда 69 та шаҳар, 335 та посёлка ва 2902 та қишлоқ ҳудудлари аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сув заҳиралари ҳисобига қондирилмоқда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Нўмонжон Шокиров радио орқали интервьюсида шундай деди:

Дарҳақиқат, ифлосланган оқава сувларнинг бир қисмини тозалангандан кейин, жуда тоза сув талаб қилмайдиган саноат корхоналарида фойдаланишни жорий қилиш мумкин. Юртимизда ушбу масалани ҳал этишга қаратилган қатор лойиҳалар ўзига хос тизим орқали амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, аҳолиси 300-500 минг атрофидаги Самарқанд, Бухоро, Навоий, Наманган каби шаҳарларда аҳоли жон бошига бир суткада 130-150 литр сув сарфланса, аҳолиси 3 миллиондан ортиқ Тошкент, Москва, Париж, Вашингтон каби катта шаҳарларда эса бу кўрсаткич 350-600 литрни ташкил этар экан. Лекин шунга қармасдан дунёнинг барча мамлакатларида ва барча шаҳарларида ана шунча миқдордаги сувдан фойдаланиш имконияти мавжуд деган фикрни олдинга суриш қийин.

Манбаларга кўра, ер юзининг тўртдан уч қисми сув билан қопланган ҳолда, унинг атиги 6 фоизи чучук сув ҳисобланади. Шундан 2,5 фоизи истеъмол учун яроқли бўлиб, унинг асосий қисми табиатда муз ҳолатда учрайди.

Биз ким бўлишимиздан ва қандай касб эгаси бўлишимиздан қатъий назар она табиат олдида, уни асраб авайлаш йўлидаги ишларда, унинг неъматларини келгуси авлодларга етказиш йўлида экологик қонуниятларни бузмаслик ва уларга амал қилиб яшаш, қолаверса, ичимлик сувини тежаб ишлатиш билан боғлиқ ишларда ҳаммамиз бирдек масъуллигимизни унутмаслигимиз керак.

Ушбу долзарб мавзуни кўтарганимиз боиси Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сайловолди дастурида экологик муаммоларни ва у билан боғлиқ фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилиш, бу борада Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан яқиндан ҳамкорлик қилишни устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу билан бирга, партия аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги мақсадида ишлатиладиган оқава сувлардан ҳам тежамкорлик билан фойдаланиш ғояларини илгари суриб келмоқда.

Жумладан, партия фаоллари ва депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида «Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида бир нечта ҳудудлрда халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга доир масалаларни киритишга эришди. Қолаверса, сувдан оқилона фойдаланиш, табиат неъматларини асраб-авайлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам партия фаолларининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Илхом ДЖУРАЕВ тайёрлади.

Сувни асранг одамлар… was last modified: Август 5th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »