Табиатни асрайлик

6 Август, 16:16 • Давра суҳбати, Навоий вилояти, Янгиликлар • 129 марта кўрилди • Комментариев к записи Табиатни асрайлик нет

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан вилоят меҳнат бошқармаси фаоллар залида “Тоза табиат–соф келажак учун” лойиҳаси доирасида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда партия фаоллари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган ННТ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳит ва инсон саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва эконазоратни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш каби мақсадларни кўзлаб ўтказилган тадбирда ҳудудимиздаги экологик вазият ва бу борадаги муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари таҳлил қилинди.

Тадбир давомида табиатни асраш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Навоий вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Табиатни асрайлик was last modified: Август 6th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »