Тадбиркорлик ривожи – иқтисодиёт таянчи

29 Август, 19:13 • Қашқадарё вилояти, Муносабат, Янгиликлар • 41 марта кўрилди • Комментариев к записи Тадбиркорлик ривожи – иқтисодиёт таянчи нет

Истиқлолнинг биргина 2016-2017 йилларида одамлар ҳаёти, дунёқарашида катта ўзгаришлар рўй берди. Президентимиз ташаббуси билан кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликка кенг имкониятлар эшиги очилди. Бугунги тадбиркорларимиз нафақат ўзи, балки маҳалладошларининг ҳам фаровонлигини оширишга ҳизмат қилмоқда. Шу туфайли ҳам турмушимиз обод бўляпти.

Дарҳақикат, “Адолат” СДП фаоли сифатида айтишим мумкинки, ўтган ойлар ичида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, куни кеча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиши тўғрисида”ги қарори банк муассасалари билан биргаликда давлат бошқаруви ва назорат органлари олдидаги бир қатор вазифаларни белгилаб берди.

Мен айни кунларда дорихоналар очиб халқимизнинг дори-дармон таъминотини яхшилашга ва аҳолига турли йўналишда транспорт, савдо ҳизмати кўрсатиб келаётган эдим. Очиғи, кўпдан буён паррандачилик замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар яратиш устида ҳам иш олиб бораяпман. Бундан ташқари, барчамизга яхши маълумки, ҳар куни вилоятимиз қишлоқларида жуда кўплаб чорва моллари сўйилади. Уларнинг терисини қайта ишлаш эса бизни ҳудудимизда жуда кам ўзлаштирилган. Мен шуни ҳисобга олиб. воҳамизда қорамол терисини қайта ишлаш учун керагича хом ашё борлигини чуқур ўрганган ҳолда Россия давлати билан қўшма корхона очиш тадоригини кўраяпман. Бу хайрли ниятимни амалга оширишда энди менга юртбошимизнинг яқиндагина матбуотда чоп этилган қарори катта мадад беради. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб- қувватлаш давлат жамғармаси давлат муассасаси шаклида ташкил этилгани ва бу жамғарма бундан буён биз каби кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатиши аниқ-тиниқ белгилаб қўйилгани кўнглимизни тоғдай кўтарди.

Шунингдек, яқин келажакда мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш юзасидан янги лойиҳалар устида ҳам ишлаяпмиз.

Умуман олганда, юртимизда мен каби тадбиркорларнинг эркин фаолият юритишлари учун давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган бундай имконият ва имтиёзлар кўлами кундан кунга кенгайиб бораётгани барчани хушнуд этаётир. Президентимиз ташаббуси билан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш каби жараёнлар бир қатор соддалаштирилгани бизни жуда мамнун этди. Шуларга монанд равишда мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкалари ажратиш, қурилишга рухсатномалар бериш, электр тармоқларига уланишда “бир дарча” тамойилларини оммавий жорий этишга киришилгани ҳам ишбилармонлар учун айни муддао бўлётир.

Ҳулоса қилиб айтганда, ўз сармоясини аниқ бир мақсадли ишга йўналтириб, эл-юрт манфаатига хизмат қилаётган тадбиркорга ҳар қандай даражадаги давлат амалдори, текширувчи унинг мулки ва бизнесига дахл қилишига ҳаққи йўқ. Тадбиркорларнинг фаолиятига тўсиқ бўлиш тараққиётга тўсиқ қўйиш билан баробардир.

Ваҳоб ИБРАГИМОВ,
Ўзбекистон “Адолат ” СДП фаоли.

Тадбиркорлик ривожи – иқтисодиёт таянчи was last modified: Август 29th, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »