Талабчанлик руҳида

7 Август, 18:07 • Қашқадарё вилояти, Пленум, Янгиликлар • 122 марта кўрилди • Комментариев к записи Талабчанлик руҳида нет

Қарши шаҳридаги “Гиссарнефтгаз” МЧЖга қарашли меҳмонхона тадбиргоҳида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг IX-пленуми бўлиб ўтди.

Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, шаҳар туман Кенгашлари раислари, хайриҳоҳлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Пленум кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июльдаги Олий Мажлис Палаталари, Сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2017 йил 2 ярим йиллиги учун чора тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” партия вилоят Кенгаши раиси Руйиддин Раупов маъруза қилди.

-Хурматли пленум иштирокчилари жорий йилнинг ўтган ойлари давомида вилоят партия ташкилотлари томонидан бирмунча ишлар амалга оширилди, — деди Руйиддин Раупов.

Хусусан, партиявий ташкилий ишларни жонлантириш, аъзолар сонини кўпайтириш, аъзолик бадал тушумлари режаси ва белгиланган тадбирлар режаси барча йўналишларда букаму кўст адо этилди. Аммо, Президентимиз видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидлаганларидек, ҳали партия ташкилотларимиз олдида қилиниши зарур бўлган ишлар ҳам кўп. Масалан, фаолларнинг аҳоли дардини тинглаш, депутатлик гуруҳлари билан фаол иш олиб бориш, партиявий ташкилий ишлар самарадорлигини кучайтириш учун кўп иш қилишимиз лозим.

Шунингдек, пленумда “Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат”  СДП депутатлик гуруҳининг 2017 йил 2-ярим йиллик фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида” Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси Умар Ҳайдаров, “Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларининг Одоб аҳлоқ қоидалари тўғрисида” эса вилоят Кенгаши етакчи матахассиси Камолиддин Мухиддиновнинг маърузалари ҳам тингланди.

Пленум танқидий руҳда ўтди. Музокараларда қатнашган партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Раджабова, партия фаоли Муборак Хўжаева, партиянинг Миришкор, Яккабоғ, Китоб тумани Кенгашлари  раислари Саодат Очилова, Бойназар Даверов, Нажмиддин Тўраевлар фаолиятини янада ошириш юзасидан ўзларининг қимматли таклиф ва тавсияларини билдириб ўтдилар.

Пленумда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Камолиддин Мухиддинов,

Комил Сахатов,

Гулноза Раджабова.

Талабчанлик руҳида was last modified: Август 7th, 2017 by matbuot

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »