ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМА ҲИСОБИДАН БАРЧА ЗАРУР НАРСАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

31 Август, 18:46 • Расмий хабарлар, Янгиликлар • 38 марта кўрилди • Комментариев к записи ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМА ҲИСОБИДАН БАРЧА ЗАРУР НАРСАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ нет

Президентнинг 24.08.2017 йилдаги ПҚ-3242-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган.

 

Жамғарманинг маблағлари қандай шакллантирилади ва нималарга сарфланади

Ҳужжат билан Жамғарманинг асосий вазифалари ва даромадларининг шаклланиш манбалари белгиланди.

Ваколатли органларда янги бўлинмалар пайдо бўлади

Қарорга биноан қуйидагилар ташкил этилмоқда:

  • Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, таҳлил ва мониторинг қилиш сектори (2 бирл.) – ҳудудий молия бошқармалари тузилмасида;
  • мактабгача ва умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳлари (2 бирл.) – Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тузилмасида;
  • касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича секторлар (2 бирл.) – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бошқармалари тузилмасида;
  • болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича секторлар (2 бирл.) – Маданият вазирлиги тузилмасида;
  • тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўйича секторлар (2 бирл.) – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тузилмасида;
  • олий ўқув муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторинг қилиш гуруҳи (2 бирл.) – Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги тузилмасида.

 

Дастур қандай шаклланади

Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури уч босқичда шаклланади:

 

1-босқичя: ваколатли органлар таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича таклифларни ҳудудлар кесимида шакллантиради ва уларни Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига киритади;

 

2-босқич: Жамғарманинг маблағлари доирасида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастурларининг якуний параметрлари шаклланади ва Инвестиция дастури ва Давлат бюджетининг лойиҳаларини тайёрлаш муддатлари билан боғланган равишда Вазирлар Маҳкамасига киритилади;

 

3-босқич: Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастури ҳар йили тасдиқланадиган Инвестиция дастурига мустақил бўлим сифатида киритилади.

 

Ҳужжат билан айрим ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган.

ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМА ҲИСОБИДАН БАРЧА ЗАРУР НАРСАЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ was last modified: Август 31st, 2017 by Ilhom

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

« »